Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА БАРПО ЭТИЛАДИГАН ЭКОШАҲАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ЛОЙИҲАСИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2021-09-13 11:02:10    40

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, жорий йилнинг 16 август санасида Фарғонада 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган Экошаҳар ҳамда 24 минг ишчи ўрни яратиладиган кичик саноат ҳудуди барпо этилиши ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан хабар берилган эди.

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳри ва тумани туташган жойда, Халқаро аэропорт яқинидаги “Илғор” МФЙ да барпо этилаётган ушбу манзилда бўлиб, бу ерда яна бир муҳим лойиҳа, шаҳар ўртасидан оқиб ўтувчи ва яқин келажакда қарийб 10 гектар майдонни эгаллаши режалаштирилган истироҳат боғининг ўзига хос кўрки ва яшил майдонларнинг озуқа манбаи бўлувчи янги канал қуриш лойиҳасини кўрди. 

Вилоят раҳбари вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ва шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев ҳамроҳлигида Фарғона тумани Шодиева каналидан сув олувчи янги сув тармоғини қуриш жараёнлари юзасидан муҳандислар, қурувчилар билан суҳбатлашди. Бўлажак каналнинг узунлиги 4,5 километр, эни 6 метр, чуқурлиги эса жойнинг нишаблигига қараб 1,5-2 метр атрофларида бўлиши, секундига 3 кубометр сув ўтказа олиши мақсадга мувофиқ деб белгиланди. 

Вилоят раҳбари қурилиш ишларида қатнашаётган ишчи-ходимларга барча қулай шарт-шароитлар яратилиши, уларнинг озиқ-овқат таъминоти яхши бўлиши, ойлик маошлари ўз вақтида бериб борилиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Айни пайтда шаҳар ҳокими ва мутасаддиларига янги барпо этилаётган Экошаҳарда ҳам, Фарғона шаҳридаги кўп қаватли турар жой бинолари орасида ҳам дарахтларни кўпайтириш чора-тадбирларини кўриш топшириғи берилди. 

Имом-хатиб иштирокида дуолар қилиниб, юртга тинчлик-осойишталик, элга қут-барака, амалга оширилаётган ишларга ривож тиланди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube