Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА БИР КУНДА 13 ТА ТУМАНДА ЯНГИ ҚУРИБ БИТКАЗИЛГАН “ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗЛАРИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-09-13 11:12:30    40

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошлоқ туманидаги 300 ўринли "Ҳунармандлар маркази" очилишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. 

“Президентимиз топшириқ бердилар. “Ҳунармандлар маркази”ни қуриб битказдирдик. Мақсад энди буни ривожлантириш, ҳар битта ҳунарманднинг ёнига биттадан шогирдни қилиб, касаначилик қилиб, ҳунаримизни давом эттириш”, - деди вилоят раҳбари. 

Шундан сўнг карнай-сурнай садолари билан рамзий тасма қирқилди. Марказ раҳбари, машҳур ҳунарманд Иброҳимжон Султоновга тантанали тарзда рамзий калит топширилди. Меҳмонлар 3 қаватли бино ичкарисига кириб, бу ердаги савдо комплекси ва кўргазмалар зали, гилам тўқиш ҳамда атлас ва адрас матоларини ишлаб чиқариш бўлимлари билан танишдилар.

Хайрулло Бозоров ва Адҳам Икрамов Олтиариқ ва Риштон туманларида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтган “Хунармандлар марказ”ларининг очилиш маросимларида иштирок этдилар. Тадбир қатнашчилари ушбу марказлар фаолиятини янада жонланишига, уларда кўплаб иш ўринлари яратилиб, юртдошларимиз турмуш фаровонлиги ошишига ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар.

Тадбирлар давомида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар савдоси учун янги бозорларни топиш, бунинг учун тарғибот ишларини кучайтириш, ижтимоий тармоқлар имкониятларидан самарали фойдаланиш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасадди раҳбарлар иштирокида фикр-мулоҳазалар алмашилди. Нафақат "Ҳунармандлар марказ"ларининг ўзида балки, шу марказларга бириктирилган ҳолда уй шароитида ҳам фаолият олиб борувчи хотин-қизларни кўпайтириш юзасидан таклифлар билдирилди.  

Кун давомида вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 57,9 млрд.сўм ажратилган жами 13 та янги “Хунармандлар марказ”лари иш бошлади.

Уларда 4000 нафар ишсиз фуқаролар, айниқса, аёллар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.



















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube