Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 152 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ ҲУДУДЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ БЎЙИЧА РЕЙТИНГ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛМОҚДА

×

 2021-09-17 11:58:12    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2021 йил 31 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Сенат ҳузурида тузилган Ёшлар парламенти аъзолари, халқ депутатлари вилоят кенгаши доимий комиссияси аъзолари, вилоятдаги мутасадди бошқарма ва ташкилотлар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши доирасида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш орқали мутасадди раҳбарлар фаолиятини, шунингдек, ҳудудларни баҳолаш зарурлиги ўз ифодасини топганди.

Фармонда бу борада рейтинг тизимини жорий этиш Сенатга тавсия этилди. Шу муносабат билан Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисидаги Сенат қарори, Низом ва рейтинг баҳолаш тартиби лойиҳалари ишлаб чиқилиб, 17-ялпи мажлисда муҳокама этилди ва тегишли қарор билан тасдиқланди.

Эндиликда мутлақо янги тизим – ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизими жорий этилиб, бунда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, уларнинг соғлиғини сақлаш, ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар учун замонавий ва сифатли таълимни таъминлаш, ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларни маданият, санъат ва спортга кенг жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда иқтидорли ва истеъдодли ёшларни рағбатлантириш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг мурожаатлари юзасидан чоралар кўриш, Парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг ёшлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш рейтинг баҳолашнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Семинарда ушбу жиҳатлар Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев томонидан бирма бир тушунтириб берилди. Қайд этилдики, Низомга асосан ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилишини рейтинг баҳолашда 9 та индикатор ва 44 та субиндикатордан фойдаланилади. Республика комиссияси таркибига Сенат Раиси бошчилигида ёшлар билан бевосита ишлайдиган вазирлик ва идоралар биринчи раҳбарлари жалб қилинган.

Ҳар йили май, июнь ойларида ҳудудлардан якуний маълумотлар олиниб, ғолиблар эълон қилинади. Эътиборлиси, ғолиб ҳудудлар раҳбарлари йил давомида мунтазам рағбатлантирилиб борилиши режалаштирилган. Кўрсаткичлари паст ҳудудлар фаолияти эса танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилади. Шунга кўра, семинарда рейтинг баҳолаш тизими ҳақида атрофлича маълумот берилиб, келгусидаги вазифалар келишиб олинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube