Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ИПАК ЙЎЛИ ДУРДОНАСИ” XIII ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО КИНОФЕСТИВАЛИ ҚАТНАШЧИЛАРИ – ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА!

×

 2021-09-21 15:01:20    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 28 сентябридан 3 октябрь кунига қадар мамлакатимиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали қатнашчилари бугун Фарғона вилоятига келишди. 

Ташриф жараёнида ўзбекистонлик киноижодкорлар билан бирга кениялик кино усталари Қўқон шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойларида бўладилар.

Шунингдек, нуфузли кинофестивал доирасида Кения ва Филиппин давлатидан ҳамда пойтахт Тошкент шаҳридан келган ижодкорлар вилоятимизнинг Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Риштон туманида “Кино 5 кунда” танлови учун “Буюк ипак йўли” мавзусида қисқа метражли фильмларни суратга оладилар. Мазкур танловда дунёнинг 22 мамлакатидан юртимизга келган ёш режиссёрлар иштирок этиши кутилмоқда. Тайёр фильмлар “Янги авлод киноси” фестивали доирасида намойиш қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан ташкил этилаётган “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивали “Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ва "Фестиваллар фестивали" форматида ташкил этилади.

 Кинофестиваль давомида 13 та давлатнинг кино кунлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Хусусан, Фарғонада 2 октябрь куни Ислом Каримов номидаги вилоят Театр ва концерт саройида “Қозоғистон кино кунлари”, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги қошидаги маънавият ва маърифат марказида “Тожикистон кино кунлари” бўлиб ўтади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube