Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 101 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СПОРТНИНГ ВЕЛОСПОРТ-ШОССЕ ТУРИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТИМИЗДА ЎТГАН ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИДА ФАРҒОНАЛИКЛАР ҲАМ ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРНИ ҚАЙД ЭТИШДИ

×

 2021-09-24 18:09:40    74

PDF юклаш
Чоп этиш


2021 йил 18-22 сентябрь кунлари вилоятимизда спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳри, Тошкент, Хоразм, Наманган ва Фарғона вилоятларидан келган спортчилар ҳамда Республика олимпия захиралари коллежи, Республика олий маҳорат спорт мактаби, Миллий Гвардия-Динамо жамоалари вакиллари эркаклар ва аёллар ўртасидаги яккалик, критериум жуфтлик ҳамда гуруҳ жамоалари баҳсларида қатнашдилар. 

Куни кеча мусобақанинг якуний босқичи ўтказилиб, унда ғолиблар номи аниқ бўлди. Хусусан, аёллар ўртасида 22 километр масофага ўтган жуфтлик пойгада фарғоналик Моҳинабону Элмуродова ҳамда Рухшона Исмоиловалар 37,25 дақиқа натижа билан фахрли 2-ўринни эгалладилар.

Фарғона олимпия захиралари коллежида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Хуршиджон Аҳмедов иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар спорт инсон саломатлигида муҳим ўринга эга эканлиги, шу боис спорт турларини, хусусан велоспортни ривожлантиришга юртимизда алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидладилар. 

Шундан сўнг мусобақада ғолиб бўлган ва фаоллик кўрсатган 27 нафар спортчига турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари топширилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube