Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЕТИШТИРИЛГАН МАЛИНАНИ ПОЛЬШАГА ЭКСПОРТ ҚИЛИШ БОШЛАНДИ

×

 2021-09-25 19:30:08    41

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона туманининг Водил ҳудудида 5600 та уй хўжаликларида ва фермер хўжаликларида жами 500 гектардан ортиқ майдонда бугунги кунда қарийб 4,4 минг тонна маҳаллийлаштирилган навлардаги малина етиштирилиб, республиканинг барча ҳудудларига ички истеъмол учун етказиб берилмокда.

Бозори харидоргир маҳсулотга нафақат ўзимизда, балки чет давлатларда ҳам талаб ортиб бормоқда. Ўтган даврда Россия ва Козоғистон давлатларига малина экспорт қилинган бўлса, энди Европага ҳам экспорт қилиш бошланди. 

Туманда фаолият юритаётган “Водил” фермер хўжалиги ва Польшанинг “Zinotrade” фирмаси ўртасида қиймати 500 минг евро бўлган шартнома имзолади. Унга кўра фермер хўжалик томонидан 200 тоннадан зиёд малина ушбу давлатга етказиб берилади. Куни кеча ушбу маҳсулотнинг қиймати 53,4 минг евро бўлган 20 тонналик биринчи партияси жўнатилди.

Туманнинг иқлим шароити ва мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, келгусида малина етиштиришни кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. 

Фарғона туманининг Дилкушо маҳалласи ҳудудида 1000 та оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этиш бўйича амалий ишларга киришилган. 

Келгусида туманда экотуризм маскани, махсус совуткичли омборхона ва малинани қайта ишловчи корхона ташкил этиш ҳам режалаштирилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube