Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ ТАЪМОМЛАГАН ЁШЛАР 3 ОЙЛИК МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВЛАРИДАН СЎНГ ЯПОНИЯДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ЎЗ МУТАХАССИСЛИКЛАРИ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРИШАДИ

×

 2021-09-25 20:38:19    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бағдод туманида барпо этилаётган “Мурувват” шаҳарчаси ҳудудида қад ростлаган “Маданият уйи”да Япониянинг “Relationship” бандликка кўмаклашиш компанияси президенти Шункичи Тераока ва компания бош деректори Тадаши Курамитсуни, “NIOC” (Nippon Investment Operating Corporation) инвестицион компанияси президенти Наби Мамажон ҳамда вилоятимизда фаолият олиб бораётган қурилиш маҳсулотлари, асосан цемент ва гипс ишлаб чиқарувчи, шунингдек, хусусий бандлик агентлигига эга бўлган маҳаллий “Turon Group” компанияси таъсисчилари ва бошқарувчиларини қабул қилди. 

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги Фарғона вилояти филиали раҳбари Отабек Атабаев ҳам иштирок этдилар. 

Қайд этилдики, Ўзбекистон ҳамда Япония давлатлари ўртасида кадрлар алмашинуви ҳамда миграция соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича “Relationship” компанияси билан вилоятимиздаги “Turon World Cooperation” хусусий бандлик агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Унга кўра, фарғоналик олий таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар кунчиқар мамлакатда дастлабки даврларда қишлоқ хўжалиги йўналишида, кейинроқ бошқа соҳаларда ҳам 3 ой мобайнида ўқитилиб, ўз мутахассисликлари бўйича Япония компанияларига ишга жалб этилади ҳамда уларнинг замонавий технологияларда ишлаш бўйича билим ва кўникмалари мустаҳкамланади. Эътиборлиси, Японияга бориш ва ўқиш давомида уларнинг йўл ва озиқ-овқат билан боғлиқ сарф-ҳаражатлари япон компанияси томонидан қоплаб берилади. 

Япониялик ишбилармонлар ва маҳаллий тадбиркорлар учрашувда шу ҳақда атрофлича маълумот беришди. Вилоят ҳокими Хайруло Бозоров бундай лойиҳа ва ташаббуслар албатта, қўллаб-қувватланишини таъкидлади. 

Учрашувда тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги, металлни қайта ишлаш, молия, IT-технологиялар, углеродли инновацион материаллар, нодир металлар, тиббиёт ва таълим йўналишларида фаолият олиб борувчи NIOC корпорацияси раҳбари Наби Мамажан ҳам Фарғона вилоятида амалга ошириш режалаштирилган бир қатор истиқболли лойиҳаларни илгари сурди ва унинг таклифлари ижобий баҳоланди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube