Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАНИНГ ҚАТОР ЙИРИК ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ MARAFON GROUP ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИГА БИРЛАШДИЛАР

×

 2021-09-25 21:16:55    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят театр ва концерт саройида Фарғона водийсида илк холдинг компанияси – MARAFON GROUPнинг ташкил этилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Шерзодхон Қудратхўжаев модераторлигида ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, Фарғона шаҳар ҳокими Мирзоҳид Убайдуллаев, M-Factor лойиҳаси асосчиларидан бири Ҳусан Мамасаидов, янги холдинг компанияси таъсисчилари, хорижлик ва республикамиз ҳудудларидан келган тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Сўз олганлар тадбиркорлар фаолияти учун юртимизда яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорларга бўлган юқори эътибори ва ғамхўрлиги, юртимизда тадбиркорлик йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташланаётгани, Фарғонада сўнгги даврда ишбилармон ва тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилганлиги эътироф этилди.

Фарғона водийсида илк бор ягона корпоратив бошқарув, ягона стратегия, ягона кузатув кенгашига қаратилган бизнес тармоқлари MARAFON номи остида бирлашгани юқори баҳоланди. Холдинг остида бирлашаётган компанияларнинг истиқболдаги режалари таништирилди. MARAFON EDUCATION, MARAFON RETAIL, MARAFON MEDICINE, MARAFON CONSTRUCTION, MARAFON HOTEL, MARAFON BANK ташкил этилган холдингнинг асоси бўлди.

 Тадбир презентация, суҳбат ва расмий имзолаш маросими асосида ташкилланиб, 4 та кресло форматида ўтди.

Якунда таъсисчилар Фахриддин Илёсов, Нурилло Мамасиддиқов, Рустам Жўраев, Музаффар Муротов, Акмал Файзиев ҳамда Азиз Қўшақбаевлар MARAFON GROUP холдингини ташкил топгани ҳақида шартнома имзоладилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube