Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 120 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАҚСАДИДА МОТИВАЦИЯ БЕРИШ, ЎҚИТИШ ВА КРЕДИТЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ВА САМАРАЛИ ТИЗИМИ ЯРАТИЛАДИ

×

 2021-09-27 17:55:16    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги вилоят “Тадбиркорлар уйи”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ташкил этилди. 

Унда Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва унинг вилоятдаги ваколатли офиси, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, “Тадбиркор аёл” ассоциацияси вилоят бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва бошқа дахлдор идоралар вакиллари қатнашдилар. 

Вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида ўтган тадбирда қарорда белгиланган мотивация бериш, ўқитиш ва кредитлашнинг замонавий ва самарали тизими ҳақида маълумот берилди.

Тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган 3 та босқичдан иборат тизимда аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг миқёсда жалб қилиш, микромолиялаш тизимини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бир қатор йўналишларини амалиётга жорий этиш кўзда тутилганлиги айтиб ўтилди.

Белгиланган талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмгача бўлган миқдори давлат томонидан компенсация қилинади.

Шу билан бирга, "Микрокредитбанк" АТБ нодавлат таълим ташкилотларини муваффақиятли тамомлаб, махсус сертификат олган, тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва қизларга бизнесни бошлаш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади.

Тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшларни ўқитиш ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича ҳар бир туман ва шаҳарда Ёшлар ишлари бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази таркибидан иборат штаблар шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги қарорида кўрсатилган топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, белгиланган тартибда нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри шакллантирилди. Хусусан, ҳозиргача республика доирасида 459 та, Фарғона вилоятидан эса 19 та ўқув муассасалари ушбу реестрга киритилган.

Семинарда мана шулар хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube