Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЛАТВИЯДАГИ “ЎЗБЕКИСТОН САВДО УЙИ”ДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БУРЧАГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2021-10-06 17:57:01    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев бугун вилоят ҳокимлигида Латвия пойтахти Ригадаги “Ўзбекистон савдо уйи” асосчиси Владимир Гальперинни қабул қилди. 

Ушбу Болтиқ давлатидаги “Ўзбекистон савдо уйи” директорининг Фарғона вилоятига ташрифи вилоятимиз ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини Латвия бозорига чиқаришга кўмаклашиш, икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, Фарғона вилояти ва латвиялик ишбилармонлар доиралари ўртасида турли йўналишларда истиқболли ҳамкорлик имкониятларини аниқлашдан иборат.

Учрашувда Савдо уйида ташкил этилаётган кўргазма залида алоҳида Фарғона вилояти бурчагини ташкил этиш борасида келишувга эришилди, шунингдек вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган текстиль, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Латвия ва шу орқали Европа бозорларига ҳамкорликда олиб чиқиш масалалари муҳокама этилди. 

Бундан ташқари, Савдо уйи директори Владимир Гальпериннинг тажрибаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги маҳсулотларни Европа ва Латвияда тарғибот ишларини амалга ошириш ва унга тегишли бўлган медиакомпанияга қарашли нашрларда Ўзбекистон маҳсулотлари ҳақида пиар материаллари эълон қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Ригада Латвиянинг “Outdoor Media” компанияси томонидан асос солинган “Ўзбекистон савдо уйи”нинг умумий майдони 140 квадрат метр бўлиб, у 2021 йил 6 августда Латвия инвестициялар ва тараққиёт агентлиги томонидан рўйхатга олинган. 

Савдо уйида кўргазма залини яратиш назарда тутилган бўлиб, у ерда ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг товарлари намуналари, асосан, тўқимачилик, пойабзал, чинни, мебел, тиббий буюмлар, қандолат маҳсулотлари, электротехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари намойиш этилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube