Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 237 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДА ФАОЛИЯТ БОШЛАШИ КУТИЛАЁТГАН АҚШНИНГ “WEBSTER” УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИ, КЕЙИНЧАЛИК ФАРҒОНАДА БАРПО ЭТИЛАДИГАН ЭКОШАҲАРГА КЎЧИРИЛАДИ

×

 2021-10-07 18:51:26    43

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Америка Қўшма Штатларининг “Webster” университети президенти, доктор Джулиан Шустер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. 

Таълим йўналишида дунё рейтингида юқори натижаларга эришиб келаётган “Webster” хусусий нотижорат университети 1915 йилда АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ташкил топган бўлиб, 2019-2020 ўқув йилидан Тошкент шаҳрида ўз филиалини очди. Энди эса ушбу хорижий олийгоҳ Фарғонада ҳам фаолият олиб бориш ниятида. 

"Пойтахтда талабалар учун яратилган барча шарт-шароитлар, Фарғонада ҳам яратилади. Биз шу орқали ёшларга сифатли таълим беришни мақсад қилганмиз”, - деди мулоқот давомида доктор Джулиан Шустер.

“Webster” асосан санъат, тасвирий ва саҳна санъати, ўқитувчилар таълими, бизнес ва менежментни ўз ичига олган турли фанлар бўйича бакалавр ва магистрлик дастурларини таклиф этади. Лекин фанлар бўйича таклифлар ҳар бир филиалда давлат ва ҳудуд ички талабидан келиб чиққан ҳолда йўлга қўйилади. Университет 4 та қитъадаги (Шимолий Америка, Европа, Африка ва Осиё) 9 та давлатда (АҚШ, Буюк Британия, Нидерландия, Швейцария, Австрия, Греция, Хитой, Сингапур, Ўзбекистон) 62 та шаҳарда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Унинг 200 га яқин таълим дастурлари мавжуд.

Вилоят ҳокими учрашувда юртимизда, хусусан, Фарғонада илм-фанга эътибор катта эканлигига, бу амалий натижалар билан ўз тасдиғини топаётганига меҳмонлар диққатини тортди. Бунга мисол тариқасида 2020 йилда Марказий Осиё шаҳарлари ичида илк бор Фарғонанинг ЮНЕСКО Таълим шаҳарлари глобал тармоғига қабул қилинганини таъкидлади.

Вилоят ҳокими, Марғилон шаҳрида фаолият бошлаши кутилаётган “WEBSTER” университетини келгусида Фарғона шаҳридаги 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжаллаб барпо этилаётган экошаҳарга кўчирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу таклиф университет президенти Джулиан Шустер томонидан мамнуният билан қабул қилинди.

Мулоқотда яна бир жиҳат, олийгоҳга водий вилоятлари билан бир қаторда қўшни Қирғизистон ва Тожикистондан ҳам йигит-қизлар келиб таълим олишлари мумкинлигига эътибор қаратилди. 

Ҳар икки томон ҳам ҳамкорлик жараёнларини тезлаштириш, университет филиали фаолиятини йўлга қўйиш, талабаларга максимум қулайликлар яратиш масалалари юзасидан ҳамфикр эканликлари қайд этилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube