Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 83 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ ВА ИНДЕКСЛАР БИЛАН ИШЛАШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2021-10-12 21:04:25    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича Республика кенгашининг ишчи органи - Молия вазирлигининг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш департаменти томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда семинар - тренинг ташкил этилди. Унга вилоят бошқарма ва ташкилотлари мутасаддилари жалб этилди. 

Тадбирда ҳудудларда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига иштирокчилар эътибори қаратилди. Таъкидландики, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, хорижий инвесторлар ва кенг халқаро жамоатчилик у ёки бу давлат ҳақидаги маълумотларни халқаро рейтинг ва индекслардан олади. Ҳамкорлик қилиш, инвестиция киритишдан аввал мамлакатнинг турли рейтинг ва индекслардаги ўрни, бу индексларнинг аниқ индикаторларидан келиб чиқиб батафсил ўрганилади. Шу билан бирга халқаро рейтинглардаги ўрни давлатнинг дунё ҳамжамиятидаги обрў-эътиборига ҳам таъсир қилади.

“Мамлакатимиз халқаро рейтингларда қанчалик юқори турса, биз ташқаридан имтиёзли инвестициялар олиб келишимиз ва банклар орқали аҳолига паст фоизли кредитлар беришимиз мумкин. Бунинг учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўзларига тегишли бўлган халқаро рейтинглар, уларнинг ичидаги индекслар бўйича ўзларидаги, тизимдаги хатоликларни топиши ва уларни бартараф этишлари керак бўлади”, - деди Молия вазирлигининг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш департаменти директори ўринбосари Икромжон Насруллаев.

Шунингдек, семинарда 2020 йил 2 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги Президент фармони, унинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам яна бир бор тўхталиб ўтилди.

Жойларда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрсатилди. Олдинда турган вазифалар келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube