Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ЛИГАСИ САРИ ЙЎЛГА ЧИҚДИК: САМАРҚАНДНИНГ "ДИНАМО” ЖАМОАСИНИ МАҒЛУБ ЭТГАН"НЕФТЧИ" ПРО-ЛИГА ЧЕМПИОНЛИГИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

×

 2021-10-15 18:23:13    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун “Истиқлол” стадионида муддатидан илгари Суперлига йўлланмасини қўлга киритган Фарғонанинг “Нефтчи” ва Самарқанднинг “Динамо” жамоалари иштирокида Про-лиганинг 21-тур баҳси ўтказилди.

Ўйиннинг биринчи бўлими севимли жамоамизнинг тезкор ҳужумлари билан ўтди.Учрашувда ғалаба қозонган жамоа Про-лига ғолиби сифатида Кубок билан тақдирланиши боис, “Динамо” футболчилари ҳам кескин қарши хужумлар билан ўйинга янада ҳаяжон олиб кирди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди – 0:0.

Беллашувнинг иккинчи бўлимида мухлислар 3 та голнинг гувоҳи бўлишди. Дастлаб бош ҳакам самарқандликлар дарвозасига пенальти белгилади ва бу вазифани футболчимиз Шерзод Каримов бехато амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан қисқа вақт ўтиб самарқандликлар ҳам қарши ҳужумда “Нефтчи” дарвозасига жавоб голини киритишди: Рўзим Аҳмедов – 1:1. 

89-дақиқага келиб “Динамо” дарвозасига иккинчи пенальти белгиланди ва бу гал ҳам Шерзод Каримов рақиб дарвозасига тўпни бехато йўллаб, “Нефтчи” жамоасига мутлоқ ғолибликни келтирди. 

Футбол беллашуви якунлангандан сўнг ғолибларни Суперлига йўлланмаси қўлга киритилгани муносабати билан тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди ва жамоамизни ва мухлисларни табриклади: 

“Севимли жамоамиз Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани, Про-лигада илк бор чемпион бўлгани билан барчангизни табриклайман. Жамоамизни мавсум олдидаги тақдимотида яхши ниятлар қилган эдик: “Нефтчи”га Суперлигада ўйнаш ярашади, Чемпионлар лигасида ўйнаш ярашади. Биринчи ниятимиз амалга ошди. Бугун яна ният қилайлик, Худо хоҳласа келгуси мавсумда ҳам жонажон жамоамиз муносиб қатнашиб, келгуси йилларда Чемпионлар лигасида ўйнаш ҳам насиб қилсин. Бутун Фарғонамиздаги, юртимиздаги “Нефтчи” мухлисларини яна бир бор муборакбод этаман. Фурсатдан фойдаланиб “Динамо” жамоасига ҳам чиройли ўйин учун миннатдорчилик билдираман, уларга ҳам Суперлига йўлланмаси муборак бўлсин.

Шундан сўнг вилоят ҳокими ҳар бир футболчига Про-лига ғолиблиги учун медалларни топширди. “Нефтчи” сардори Акмал Шораҳмедов Про-лига кубогини қабул қилиб олди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube