Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЗОД МАКОН БАҒРИДА ЖАННАТМАКОН СЎХИМСАН: ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СЎХ ТУМАНИДА ЯШОВЧИ НУРОНИЙ ИЖОДКОР СУБҲИДДИН ОТА ШАРОФИДДИНОВ ХОНАДОНИДА БЎЛДИ

×

 2021-10-16 09:59:13    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сўх туманига ташрифи чоғида Истиқлол маҳалласида яшовчи 87 ёшли Субҳиддин ота Шарофиддинов хонадонида бўлди.

Қирқ йилдан зиёд бошланғич синф ўқитувчиси сифатида таълим соҳасида самарали меҳнат қилган отахон, бугунги кунда фарзанд ва набиралари бағрида умргузаронлик қилиб келмоқда. Отахон шеърият соҳасида ҳам баракали ижод қилиб келади. 

Яқинда Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифлари чоғида Президент билан учрашиб, мулоқот қилган Субҳиддин ота, Президентимизга мафтункор табиати ва мусаффо ҳавоси билан танилган Сўх туманида сиҳатгоҳ барпо этиш юзасидан таклиф билдирганди. Бу таклиф Юртбошимиз тарафларидан ижобий қаршиланиб, туманда нуронийлар учун 100 ўринли замонавий сиҳатгоҳ барпо этиладиган бўлди. Бунинг учун давлат бюджетидан катта маблағ ажратилди.

Вилоят ҳокими билан самимий мулоқот чоғида отахон ўз ҳаёт йўли ҳамда бугунги турмуш ҳақида шукроналик билан гапириб, сўнгги йилларда Сўх туманида бўлаётган оламшумул ўзгариш ва янгиланишлар аҳолининг кайфиятини кўтараётганини, давлатимиз раҳбарининг туманга бўлган алоҳида эътиборлари натижаси инсонлар ҳаётида яққол намоён бўлаётганини қайд этди. Отахон вилоят раҳбарига ўз ижод намуналаридан, шу жумладан “Юрагимнинг қаърида ёниб турган чўғимсан, Озод макон бағрида жаннатмакон Сўхимсан” деб якунланувчи шеърини ҳам ўқиб берди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube