Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРЕЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЯНГИ ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАРДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

×

 2021-10-16 10:12:04    76

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, халқаро TNS Group компанияси бошқарув кенгаши раҳбари Брюс Жонг бошчилигидаги кореялик йирик инвесторлар гуруҳи ҳамда Тошлоқ туманидаги “Уз-Сеганг” Корейс-Ўзбек қўшма корхонаси раҳбари Хуршид Норматовни қабул қилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Корея ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди. Фарғона вилоятида кореялик ишбилармонлар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

“Уз-Сеганг” Корейс-Ўзбек қўшма корхонаси мисолида Фарғонада корейс сармояси жуда самарали ва манфаатли натижаларга эришаётганидан яхши хабардор эканликларини қайд этган меҳмонлар, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш, қурилиш, Ай-Ти, давлат муассасалари ҳамда хусусий бизнес фаолиятини рақамлаштириш каби соҳаларда вилоятда амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдирдилар.

Кореялик ишбилармонлар, шунингдек вилоятда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифати жуда юқори эканини, бироқ таниқли бренд яратмасдан туриб халқаро бозорларда муқим жой олиш осон бўлмаслигини қайд этган ҳолда, бу борада ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидлашди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube