Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ФИЛАРМОНИЯСИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИ МУСТАҲКАМЛАНАДИ, ФАОЛИЯТИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

×

 2021-10-19 10:13:26    200

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмасида бўлиб, бу ердаги шарт-шароитлар ҳамда ижодий гуруҳ фаолияти билан танишди. Жорий йилдан эътиборан вилоят филармонияси Қиргулидаги “Кимёгар” маданият саройи бино ва иншоотларида фаолият юритмоқда.

Филармония раҳбари Отабек Муҳаммадзоҳид вилоят ҳокимига филармония фаолияти ҳамда тақдим этилаётган ижодий дастурлар ҳақида маълумот берди. Ижодий изланишда эканликларини, янги санъаткорларни кашф этиш ҳамда филармонияга жалб этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилаётганини қайд этди.

Хайрулло Бозоров филармониянинг концерт зали, машғулотлар хоналарини, овоз ёзиш студиясини кўздан кечирди. Ижодий гуруҳ билан мулоқот давомида санъаткорлар ўз репертуарларидан ўрин олган турли йўналишдаги қўшиқлардан парчалар ижро этдилар.

Филармония фаолияти бундан буён ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини, моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, фаолияти ривожлантирилишини таъкидлаган вилоят ҳокими, қисқа муддатларда ижрочилар ва раққосалар учун замонавий саҳна либослари сотиб олиш, филармония машғулот хоналарини таъмирлаш ҳамда иситиш тизимини кучайтириш, вилоят театр ва санъат саройида, шунингдек шаҳар ва туманлар марказларида филармония концертларини ташкил этиш бўйича вилоят масъулларига тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, филармонияга олиб келувчи ички йўллар асфальтланадиган бўлди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube