Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА МАЛИНАЧИЛИК ПЛАНТАЦИЯСИ БАРПО ЭТИШГА КИРИШИЛДИ

×

 2021-10-20 12:19:30    87

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона туманида маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мос ва аҳоли томорқаларида кенг тарқалган малина ўсимлиги етиштиришни янада ривожлантириш орқали туманни малина ўсимлигини етиштиришга ихтисослаштириш, малиначилик кооперациялари ва малиначилик кластерини шакллантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманида бўлиб, малина плантациясини ташкил этиш бўйича режалаштирилган ишларга старт берди.

Дастлаб вилоят раҳбари туманнинг малина етиштиришга ихтисослашган маҳаллаларида бўлиб, хонадон эгалари билан малина етиштириш, унинг иқтисодий самарадорлиги ҳақида мулоқот қилди. 

Сўнггра Хайрулло Бозоров 300 гектар ҳудудда малина етиштириш лойиҳаси амалга оширишга киришилган Водил Қизилқўрғон массивида бўлди. 

Ушбу ҳудудда малина плантацияси ташкил этилиши учун кўзда тутилган ер майдонларининг геологиясини ҳамда агрокимёвий хоссаларини ўрганиш ишлари олиб борилиб, юқори ҳосилдорлик билан малина етиштиришга мослиги аниқланди.

Ҳудуддаги асосий муаммо суғориш масаласи бўлиб, буни вертикал суғориш қудуқлари қазиш ва насослар ўрнатиш орқали ҳал этиш юзасидан вилоят ҳокими ўз фикрларини билдирди. Бунда ҳар бир қазилган вертикал суғориш қудуқларини (скважинани) бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 70 фоизи, бироқ 120 миллион сўмдан ошмаган қисми фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан субсидия билан қоплаб берилади. Шунингдек вилоят раҳбарининг кўрсатмаси билан плантация ташкил этилиши режалаштирилган ҳудуд бўйлаб электр симёғочлари ўрнатилиб, кабеллаштирилиши таъминлананадиган бўлди.

Вилоят ҳокими малиначилик плантацияси лойиҳасида йирик инвестициялар билан иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Мева-сабзавот етиштириш ҳамда қайта ишлаш соҳасида катта тажрибага эга тадбиркор Орифжон Жумаев, 100 гектар майдонда малиначилик кластери ташкил этиш бўйича ўз лойиҳаси юзасидан вилоят ҳокимига маълумот берди. Бунинг учун дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 6-7 миллион доллар маблағ йўналтиришга тайёр эканини қайд этган тадбиркор, малина етиштириш, уни сақлаш, қайта ишлаш ҳамда экспортга жўнатишни ўз ичига олган тизимни шакллантириш истагида эканини маълум қилди.

Вилоят ҳокимига 40 гектар майдонда умумий қиймати 20,9 миллиард сўм бўлган малина етиштириш ҳамда қайта ишлаш мажмуасини барпо этиш лойиҳасини тақдим этган туркиялик тадбиркор Расим Качар, малина етиштиришда маҳаллий навлар билан бирга Туркиянинг малина етиштиришга ихтисослашган Мерсин вилоятидан тикансиз кўчатлардан олиб келиш, уларни кейинчалик маҳаллийлаштириш, шунингдек малина етиштиришда анъанавий усуллардан воз кечган ҳолда 3 метр оралиқларда малина қаторларини жойлаштириш бўйича ўз фикрларини билдирди. Бугунги кунда маҳаллий малина етиштирувчиларда ҳосилдорлик гектарига 5-8 тоннани ташкил этишини, замонавий агротехник усулларда бу рақамни 25 тоннагача етказиш мумкинлигини қайд этди. 

Вилоят ҳокими ҳудудда мавжуд бўлган боғдорчилик хўжаликлари раҳбарлари билан мулоқот чоғида, самарасиз боғларни малиназорга айлантириш орқали даромадларни ошириш, субсидиялардан фойдаланган ҳолда скважиналар қазиш ҳамда томчилаб суғориш тизимини тадбиқ этиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тақдим этилаётган 7 фоизли мақсадли кредитларни олган ҳолда 5-25 тонна ҳажмдаги совуткичли сақлаш омборларини ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини берди. Вилоят ҳокимининг таклифи мамнуният билан қабул қилинди. Боғдорчилик хўжаликларининг ихтисослашуви малиначиликка ўзгартириб берилиши маълум қилинди.

Малиначилик плантациясини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш, юзага келиши мумкин бўлган масалаларни тезкор ҳал этишда тадбиркорларга ҳамда деҳқонларга кўмаклашиш мақсадида Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раҳбари Азизбек Ҳакимов раҳбарлигида штаб ташкил этилиши белгилаб қўйилди.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube