Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУГУН – ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ

×

 2021-10-21 11:22:55    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 10 апрель куни имзоланган "Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида"ги қонунга биноан, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Улкан бойлигимиз ва бебаҳо мулкимиз бўлган Ўзбек тилимизга давлат тили мақоми берилган ушбу кун мамлакатимизда катта кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.

Халқимиз учун қадрли ва улуғ ушбу байрамда ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийга ўрнатилган ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйиш Фарғонада яхши анъанага айланган.

Бугун ҳам эрта тонгдан Навоий ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими вакиллари, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этдилар. 

Тадбир якунига етгач, иштирокчилар тил байрамига бағишланган адабий-маърифий кечаларда қатнашиш учун ҳудудларга йўл олишди.

Маърифатпарвар жадид намояндаларидан бўлган Абдулла Авлоний айтганидек, "Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”. Шундай экан, миллат тафаккури бўлган она тилимиз софлигини доимо асраб-авайлаш ватанпарварлик бурчимиздир!

Жойларда байрам тадбирлари давом этмоқда.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube