Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ЯПОНИЯНИНГ “AOIKAI MEDICAL CORPORATION” КОМПАНИЯСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2021-10-23 15:26:57    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг “AOIKAI Medical Corporation” компанияси вице-президенти Хироши Тамаи, корпорация бош юристи Наоя Эндо, шунингдек AOIKAIнинг Ўзбекистондаги вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Самимий мулоқот давомида “AOIKAI Medical Corporation” томонидан мамлакатимизда амалга ошириш режалаштирилаётган Япон меъморий санъати услубидаги 36 та объектдан иборат бўлган “Japan city” инновацион шаҳарчасини қуриш, ҳамширалик иши йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш мактаби очиш, аҳолига молиявий хизматлар кўрсатиш, таълим кредитлари ажратиш учун кичик тижорат банкини ташкил этиш, “AOIKAI” халқаро тиббиёт клиникасини очиш, узумнинг уруғсиз олий навларини етиштириш каби лойиҳалар муҳокама қилинди.

“AOIKAI Medical Corporation” 1978 йилда ташкил этилган бўлиб, 15 та компания қамровида 15200 дан зиёд ходимларни иш билан таъминлаган. AOIKAI фаолиятининг асосий йўналиши бу юқори даражадаги тиббиёт хизматларини кўрсатишдан иборат. Ҳозирги кунда корпорацияга қарашли 130 дан ортиқ ижтимоий аҳамиятга эга муассасалар, жумладан, 32 та шифохона, 84 та қариялар уйи, 12 та университет, коллеж, болалар боғчаси ва бошқа муассасалар мавжуд. Компания, шунингдек иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ҳам кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда, турли истиқболли йўналишларда инвестицион фаоллик қайд этмоқда.

Япониялик ишбилармонлар, сўнгги беш йилда Ўзбекистон тубдан ўзгаргани, бу нафақат шаҳар ва қишлоқларнинг ташқи кўринишида, балки одамларнинг турмуш тарзида ҳам яққол кўзга ташланаётганини қайд этишди. Меҳмонлар Фарғона вилояти хорижий сармоядорлар учун сўнгги пайтда жуда жозибадор ҳудудга айланиб бораётганидан хабардор эканликларини таъкидлаб, юқорида қайд этилган барча лойиҳаларни Фарғонада амалга ошириш имкониятларини ўрганишаётганини маълум қилишди.

Вилоят ҳокими меҳмонларга Фарғона вилоятининг иқтисодий-инвестицион кўрсаткичлари ҳамда турли соҳалардаги ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берди. Учрашув кун тартибидаги ҳар бир лойиҳанинг вилоятда амалга оширилиш истиқболлари ҳақида Хайрулло Бозоров алоҳида таҳлилий тўхталиб ўтди. 

Фарғонада 300 гектар ҳудудда барпо этилаётган янги Экошаҳар лойиҳасини меҳмонлар эътиборига тақдим қилган вилоят раҳбари, “Japan city” инновацион шаҳарчасини ушбу Экошаҳар ҳудудида барпо этишни таклиф қилди.

Фарғона вилояти таълим соҳасида Япония билан алоқаларини кучайтириб бораётганини қайд этган Бозоров, Риштон туманидаги Риштон-Япония маданий иқтисодий алоқалар маркази қошидаги “Норико Гаккию” япон тили ва маданияти тўгараги ҳамда Фарғона шаҳридаги Мономарказда жойлашган “Yamato” информацион технологиялар соҳасидаги мутахассисларни тайёрловчи 3 йиллик ўқув маркази ҳақида айтиб ўтди. Вилоят раҳбари “AOIKAI Medical Corporation” томонидан ташкил этилиши режалаштирилган ҳамширалик иши йуналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш мактабини дастлабки босқичда Фарғонадаги Мономарказ биносида ёки бўш турган коллежлар биноларида ташкил этиш мумкинлигини маълум қилди.

Фарғона вилояти туманлари узум етиштиришда машҳур экани, узумнинг Японияга хос уруғсиз олий навларини етиштиришни Олтиариқ, Фарғона туманларида йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.

Тиббиёт соҳасини ривожлантириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бугунги давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини қайд этган вилоят ҳокими, “AOIKAI” халқаро тиббиёт клиникасини Фарғонада барпо этилишини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини, бундай замонавий тиббиёт муассасасини вилоятимизда ташкил этилиши 11 миллиондан зиёд водий вилоятлари аҳолиси учун қулайлик яратишини таъкидлади.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан эришилган дастлабки келишувларга кўра, Хироши Тамаи вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев билан бирга жойларда таҳлилий ўрганиш ишларини давом эттириши ҳамда “AOIKAI Medical Corporation” президенти Такаёши Шинтанининг декабрь ойининг дастлабки саналарида Фарғонага ташрифи чоғида ҳар бир лойиҳа бўйича аниқ музокаралар ўтказилишига келишилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube