Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 125 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА ТЕКСТИЛЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА УШБУ СОҲАДА ДУНЁ ПЕШҚАДАМЛАРИДАН БЎЛГАН БАНГЛАДЕШ ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2021-10-25 19:09:40    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев бугун вилоят ҳокимлигида Бангладеш экспортёрлар ассоциацияси маслаҳатчиси, “Bangalore RMG Centre” компанияси президенти, “Best Sourcing” бошқарув Кенгаши раиси Меҳди Маҳбубни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилаётган тайёр турдаги енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишга замонавий бошқарув тизимини олиб кириш ва экспорт бозорини кенгайтиришда Бангладеш тажрибасини қўллаш юзасидан фикр алмашилди.

Текстиль соҳасида таниқли халқаро эксперт бўлган Меҳди Маҳбуб, сўнгги йилларда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мамлакатимизда текстиль соҳаси ривожига жаҳон андозаларини тадбиқ этиш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилиб келади.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Бангладешнинг йирик ишлаб чиқарувчи ва экспортёрлари бўлган “Masco Group”, “V&R Fashions Ltd”, "Urmi Group", "ABA Group" каби компаниялар вакилларининг вилоятимизга ташрифи режалаштирилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида вилоятдаги енгил саноат соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар иштирокида Бангладеш тажрибасига бағишланган семинар-давра суҳбати ташкил этилди ва B2B учрашувлар бўлиб ўтди.

Бангладеш пахта хом ашёсини тўлиқ импорт қилувчи давлат бўлсада, 2020 йилда 32 млрд. долларлик тайёр кийим кечакларни ишлаб чиқариб, экспорт қилишга эришди. Ҳозирги кунда бу мамлакат кийим кечак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради. 5000 дан ортиқ бангладешлик ишлаб чиқарувчилар маҳсулот сотуви мамлакат экспортини 84 фоизини ташкил этади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube