Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГЕРМАНИЯ КОМПАНИЯЛАРИ ФАРҒОНАГА КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

×

 2021-10-26 16:54:35    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида Германиянинг “AV Consulting” компанияси вакили Андреас Вориг бошчилигидаги ишбилармонлар билан учрашди. Унда “ABM-technik”, “Vitronic”, “Tatweer”, “Gühring” компанияларининг Ўзбекистондаги вакиллари ҳам қатнашдилар.

Самимий учрашув учун миннатдорчилик билдирган Андреас Вориг, “AV Consulting” компанияси Европа давлатлари ва Туркияда самарали фаолият олиб бораётганлигини, тадбиркорлар томонидан маҳсулотлар, жиҳозлар сотиб олинаётганда молиявий масалаларда тўғри қарорлар қабул қилишларига кўмак кўрсатиб келинаётганлигини айтиб ўтди. Хусусан, Фарғонада ҳам ободонлаштириш йўналишида замонавий техникалар харид қилиш ва сотиб олинган техникаларга хизмат кўрсатишда ёрдам бериш ниятида эканликларини маълум қилди.

“ABM-technik” компанияси вакили эса темир ва пластмассани қайта ишловчи ускуналар сотиб олинишида, уларнинг ўрнатилишида, мазкур жиҳозларга сервис хизматни амалга оширишда ўз таклифларини илгари сурди. Меҳмонлар арзон нарх ва яхши сифат учун ҳаракат қилишларини, маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга, тўғридан тўғри хорижий кредитлардан фойдаланишга кўмак кўрсатишларини таъкидлашди.

Ўз навбатида Иқболжон Эргашев Германия билан алоқалар сўнгги йилларда мустаҳкамланиб бораётганлигига, германиялик инвесторлар томонидан вилоятга катта қизиқиш билдирилаётганлигига иштирокчилар эътиборини қаратди.

Шунингдек, кундан кун обод ва кўркам бўлиб бораётган Фарғонани янада ободонлаштириш йўналишида германиялик компаниялар, инвесторлар билан ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида ноябрь ойида Германиянинг Тошкентдаги элчихонасида германиялик ва фарғоналик тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилади. 2022 йил февраль ойида эса вилоят делегацияси Германияга амалий ташриф билан боради. Томонларнинг таклиф ва лойиҳалари ўрганиб чиқилиб, ўзаро келишилган ҳолда шартномалар имзоланиши учрашувда маълум қилинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube