Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭРОНЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ФАРҒОНАДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДАЛАР

×

 2021-10-27 15:29:35    41

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев вилоят “Тадбиркорлар уйи”да эронлик инвесторлар билан учрашди.

Меҳмонлар учта йўналишда ўз инвестицион таклифларини илгари сурдилар. Жумладан, инвестор Жавад Беик Зареа 300 та янги иш ўринлари яратиладиган ва лойиҳа қиймати 3 миллион 150 минг долларга тенг қоғоз ва қадоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш, лойиҳа қиймати 1 миллион 600 минг долларга тенг текстил маҳсулотлари корхонаси ташкил этиш, шунингдек, пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишларида Фарғонада иш бошлаш истаклари борлигини айтиб ўтди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев вилоятимизга кўплаб чет эллик инвесторлар келаётганини, ушбу йўналишда Фарғона республикада энг олди ўринларда эканлигини, чунки, ҳудудда катта бозор мавжудлигини ҳамда қулай бизнес муҳити шаклланганини таъкидлади. Ўзбекистонда ишбилармонлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар, мавжуд талаблар ҳақида тушунтириб ўтди. Эронликлар кўп қаватли турар-жойлар қуриш учун инвестиция киритиш шартлари билан ҳам қизиқдилар ва бу уларга маъқул келди. 

Шундан сўнг инвесторлар ўзлари каби бошқа эронлик тадбиркорлар билан бирга ноябрь ойида шартномалар тузиш мақсадида яна вилоятимизга келишларини маълум қилишди. Унга қадар ўзаро келишувга эришиш жараёнларини давом эттиришга келишиб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube