Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 146 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЯПОНИЯ ИШБИЛАРМОНЛАРИ ИШТИРОКИДА БИЗНЕС-УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-10-30 20:11:24    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Япониянинг 20 дан ортиқ қурилиш, ипакчилик, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, туризм, тиббиёт, Ай-Ти соҳаларида фаолият олиб борувчи компаниялари, шунингдек инвестициялар, савдо ва импорт-экспортга ихтисослашган компаниялар раҳбарларидан иборат делегация Фарғона шаҳрига келгани ҳақида хабар берилганди.

Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида япониялик ишбилармонлар ҳамда фарғоналик тадбиркорлар иштирокида бизнес-учрашув бўлиб ўтди. Тадбирни очиб берган вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ўз сўзида Фарғона вилоятида ишбилармонлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар, вилоят иқтисодиётининг устувор тармоқлари ҳамда Фарғона-Япония муносабатларига алоҳида тўхталиб ўтди. Иқболжон Эргашев шунингдек, вилоятнинг инвестицион салоҳияти ҳамда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Жорий йил ноябрь ойида Фарғона шаҳрида “Япон инвесторлари учун Фарғона янги макон” мавзусида йирик бизнес-форум ташкил этилиши ҳам маълум қилинди.

Учрашувда модераторлик қилган вилоят ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо котибияти мудири Азимжон Йўлдашев япониялик ишбилармонларга вилоятнинг экспорт салоҳияти ҳамда хорижий давлатлар билан ўзаро савдо муносабатлари ҳақида тақдимот ўтказди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов Шоҳимардон туризм ҳудуди, Учкўприк туманидаги "Меҳригиё" туризм ва саломатлик маркази ҳамда бошқа туризм объектлари тўғрисида японияликларга маълумот берди. “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари Фаррух Раҳмонов иқтисодий зонада амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, хорижий ҳамкорлар ҳақида, шунингдек божхона ва солиқ тўловлари мисолида инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Учрашув якунида япониялик ҳамда фарғоналик ишбилармонлар ўртасида B2B форматидаги музокаралар ўтказилиб, унда томонлар қўшма корхоналар ташкил этиш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли шартномаларни имзолаш каби масалаларни муҳокама қилдилар. 

Япониялик ишбилармонлар театр-концерт саройи залида ташкил этилган маҳаллий ҳунармандчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини ҳам кўздан кечирдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube