Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 272 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ЭКОШАҲАР ЛОЙИҲАСИ ҲАМДА РИШТОНДАГИ “НОРИКО ГАККЮ” ЯПОН ТИЛИ МАКТАБИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

×

 2021-10-30 20:55:34    119

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда бўлиб турган Япониянинг ишбилармонларидан иборат делегация Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида бўлиб ўтган бизнес-учрашувдан сўнг, Халқаро аэропорт яқинидаги “Илғор” МФЙ ҳудудида бўлиб, барпо этилаётган Экошаҳар ҳамда кичик саноат ҳудуди лойиҳаси билан танишдилар.

Ўзига хос замонавий кўринишга, бино-иншоотларга эга бўлган 300 гектар майдонни эгаллаган янги шаҳарчадаги кичик саноат ҳудуди, 10 гектар майдондан иборат яшил ҳудуд, 40 минг аҳолига мўлжалланган 7-25 қаватли 313 та кўп қаватли турар-жойлар ва ижтимоий объектлар уларда катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар, Фарғона халқаро аэропорти ҳам Экошаҳарга яқин жойда эканлигига эътибор қаратдилар. Уларга вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ва мутасаддилар инвестиция киритиш шартлари, қулайликлари ҳақида маълумот беришди.

Навбатдаги манзил 100 нафардан зиёд ўқувчилар билим олаётган Риштон туманидаги “Норико Гаккю” япон тили мактаби бўлди. Меҳмонларга мактаб асосчиси ишбилармон-тадбиркор Ғанишер Назиров ушбу ўқув маскани фаолияти ҳақида маълумот берди. Хусусан, “Норико Гаккю”да ўқиган кўплаб ёшлар кунчиқар юртга бориб турли олий ўқув юртларида таълим олиб, Япониянинг йирик компанияларида фаолият юритаётганликларини таъкидлади.

Ўғил-қизларнинг япон тилида равон сўзлаши, меҳмонлар билан осон мулоқот қилишлари уларнинг Ўзбекистонга, Фарғонага бўлган қизиқишини янада оширди. Япониялик ишбилармонлар ҳам ўз фаолиятлари тўғрисида ёшларга сўзлаб беришди. 

Қизиқарли учрашувдан сўнг Япония делегацияси вакиллари Фарғона вилоятига бўлган ташрифларини якунлаб, Тошкент шаҳрига жўнаб кетдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube