Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФУРҚАТ ТУМАНИДА ТУРК САРМОЯСИ ИШТИРОКИДА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ТЕКСТИЛЬ ТЕХНОПАРКИДА 35 МИЛЛИОН ДОЛЛАР ИНВЕСТИЦИЯ ҲИСОБИГА ИП ЙИГИРИШДАН БОШЛАБ ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГАЧА ҚАМРАБ ОЛАДИГАН ЙИРИК ТЕКСТИЛЬ МАЖМУАСИ БАРПО ЭТИЛАДИ

×

 2021-11-04 14:28:22    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров текстиль соҳаси корхоналарига мато бўяш линияси учун ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Туркиянинг “BENEKS” компанияси ҳаммуассиси Тунжай Бирбен ва маҳаллий ишбилармон, “Тантекс Групп” компанияси раҳбари Нодирбек Ҳошимов билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Фурқат туманида турк сармояси иштирокида ташкил этилаётган Текстиль Технопаркида амалга оширилиши режалаштирилган ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Режага кўра, ип йигиришдан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача қамраб оладиган ушбу йирик текстиль мажмуасига дастлабки босқичда 23 миллион доллар инвестиция йўналтирилиб, 1000 та янги иш ўрни яратилади. Бунда матоларни бўяш ҳамда тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Иккинчи босқичда яна 12 миллион доллар инвестиция жалб қилиниб, янги йигирув фабрикаси барпо этилади.

Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар ва инвесторларни қўллаб-қувватлаш борасидаги оқилона сиёсатини амалга тадбиқ этган ҳолда вилоятда ишбилармонлар учун қулай тадбиркорлик ва инвестицион муҳит шакллантирилганини қайд этган вилоят ҳокими, ушбу лойиҳани муваффақиятли амалга ошиши учун туркиялик инвесторларга ҳам ҳар томонлама кўмак берилишини қайд этди.

Текстиль корхоналари учун бўяш ва пардоз бериш ускуналари ишлаб чиқаришда Туркиянинг етакчи компанияларидан бири бўлган “BENEKS”, 1988 йилдан бери “Рақобат нархда эмас, сифатдадир” шиори остида фаолият юритиб келади. Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 75 фоиздан ортиғи экспортга йўналтирилади. AҚШ, Бразилия, Мексика, Ҳиндистон каби дунёнинг 15 та мамлакатида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ўз ваколатхонасига эга. “BENEKS” компанияси 2019 йилда Туркияда “Машинасозлик соҳасида энг яхши инновацион ечим” мукофоти билан тақдирланган.

2017 йилда ташкил этилган “Тантекс Групп” компанияси пахтадан калава ип ҳамда трикотаж газламалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ихтисослашган бўлиб, 100 миллиард сўмдан ортиқ йиллик маблағ айланмасига эга. Компания маҳсулотларининг хорижга экспорт ҳажми 8,5 миллион АҚШ долларига тенг. Москва шаҳрида жойлашган ўз савдо уйи орқали Россияга матолар экспортини амалга ошириб келади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube