Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИ БЎЙИЧА ҚУВА ТУМАНИДА ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2021-11-15 18:42:53 167
Қува туманидаги “Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-тажриба маркази”да вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тизимли амалга ошириш чора-тадбирларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, туман агроинспекция бўлими бошлиқлари, ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиқлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раислари, пахта-тўқимачилик, ғаллачилик, мева-сабзавотчилик ҳамда пиллачилик кластер корхона раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор барча ташкилот ва идоралар масъуллари қатнашдилар. Унда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида манзарали, мевали дарахт, бута ва тут кўчатларини экиш ҳамда талаб этиладиган кўчатларни белгиланган тизим асосида жойларга етказиб бериш масаласи муҳокама қилинди.
Хусусан, вилоятда қарийб 15 миллион 300 минг дона мевали ва манзарали кўчатларни экиш белгиланган бўлиб, туманларнинг иқлим шароитларидан келиб чиқиб каштан, лола дарахти, липа, оққайин, эман, япон сафораси, катальпа, шумтол, қайрағоч, павлония, заранг, акация, терак, чинор, ҳинд сирени, жийда, ёнғоқ ва бошқа мевали дарахт кўчатлари экиш, шунингдек 15 та туманда 1 миллион тупдан тут кўчатлари парваришлаш режалаштирилган.
Семинарда бу борада ҳар йили 25 мингдан кўпроқ хонадонларда ўртача 50 миллиондан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етиштирилаётган Қува тумани тажрибаси намуна сифатида кўрсатиб ўтилди. Олдинда турган вазифалар келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube