Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ҲАМДА РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ВИЛОЯТЛАРИ ЎРТАСИДА ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА: ВИЛОЯТИМИЗ ДЕЛЕГАЦИЯСИ КУРГАН ВИЛОЯТИДА
2021-11-15 18:52:19 137
Ҳудудлараро ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун Россия Федерациясига борган Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги вилоятимиз делегацияси ўз ташрифини Курган вилоятидан бошлади.
Фарғона вилояти делегацияси икки кун давомида Курган интеграциялашган технологиялар заводи, Варгашинский ёнғинга қарши ва махсус техника заводи, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “ЛесСервис” МЧЖ ҳамда Кетовский туманида жойлашган фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Икки томоннинг келишуви асосида тайёрланган дастурга асосан дастлаб, Курган интеграциялашган технологиялар заводи фаолияти билан танишилди.
Завод бош директори Наркис Галиаскаров делегация аъзоларига ҳамроҳлик қилди. Завод 2001 йилдан бери фаолият юритиб келади, ҳозирда Россиянинг энергетика ва саноат машинасозлиги бозорида етакчилардан бири ҳисобланади.
Курган интеграциялашган технологиялар заводининг ишлаб чиқариш майдонлари Курган шаҳридаги саноат парки ҳудудида жойлашган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қаторига газ поршенли ва дизел двигателлари, газ кучайтиргич ва компрессор станциялари, электр блоклари, қаттиқ маиший чиқиндиларни модулли конструкцияда қайта ишлаш ва утилизация қилишга мўлжалланган ускуналар киради.
Завод директорига “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳақида маълумот берилди ва Фарғона вилоятига ташриф буюриб, ушбу зона имкониятлари билан танишиш таклиф қилинди.
Кейинги манзил “Варгашинский ёнғинга қарши ва махсус техника заводи” бўлди. Корхона раҳбари Владимир Казаков меҳмонларга завод фаолияти, хизмат турлари, ишлаб чиқаришдан тортиб, буюртмачига етиб боргунга қадар бўлган жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш доирасида “Варгашинский ёнғинга қарши ва махсус техника заводи” танкерларни таъмирлаш, қисмларни алмаштириш, тизимларни модернизация қилиш, ёнғинга қарши насосларни ишлаб чиқариш, сотиш ва ўрнатиш, танкларни изоляциялаш, муҳрлаш, бўёқ ишларини тиклаш, қўшимча коррозияга қарши қоплама ва бошқа хизматларни кўрсатади. Корхона йилига 350 тагача ёнғинга қарши танкер ишлаб чиқариш имконини беради.
Ҳамидулло Ҳайитов асли Ўзбекистондан. Кургандаги ўзбекистонликлар диаспораси раҳбари ҳамда “ЛесСервис” корхонаси асосчиси. У 2013 йил ушбу корхонага асос солган. Корхона Ўзбекистонга йилига 3 минг кубометр ёғоч-тахта маҳсулоти етказиб беради. Корхона раҳбари юртимизнинг турли вилоятларидан борган 50 нафардан зиёд ҳамюртларимизни доимий иш билан таъминлаган. Қурилиш материаллари Ўзбекистон, Қозоғистон, Афғонистон, Тожикистонга экспорт қилинади.
Ҳамюртимиз корхонадаги иш жараёнлари билан меҳмонларни бирма-бир таништириб чиқди. Делегация аъзолари ҳам жараён билан танишиш асносида Ҳамидулло Ҳайитовнинг ҳайрли ишлари бардавом бўлишлигини тилаб, кейинги манзил томон йўл олдилар.
Шу куни Кетовский туманида жойлашган 25 минг гектар майдонда ташкил этилган зотдор от, чорва мол-қўйлари боқилаётган фермер хўжалиги ҳамда ҳар бирида 5 минг донадан сосна кўчатлари етиштирилаётган иссиқхона билан ҳам танишилди.
Бугун делегация аъзолари Курган вилоятининг инвестицион ва экспорт салоҳияти тақдимоти билан танишади ҳамда Курган корхоналари вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube