Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛК БОР ЎТКАЗИЛАЁТГАН АҲМАД АЛ-ФАРҒОНИЙ НОМИДАГИ ХАЛҚАРО ФИЗИКА ОЛИМПИАДАСИ ФАРҒОНАДА ТАНТАНАЛАР БИЛАН БОШЛАНДИ

×

 2021-11-15 19:06:08    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Буюк мутафаккир Аҳмад ал-Фарғоний номидаги биринчи халқаро физика олимпиадаси қатнашчилари дастлаб Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний ҳайкали пойига гул қўйиб, дунё илм-фани тараққиётига катта хисса қўшган бобокалонимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишди.

Шундан сўнг Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида халқаро олимпиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Сўз олганлар халқаро олимпиада энг кучли, билимли ва иқтидорли ўғил-қизларни аниқлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, барчага омад тиладилар.

Икки кун давом этадиган олимпиадада Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Уммон давлатларидан 140 нафарга яқин 9-11 синф ўқувчилари иштирок этишади. Шунингдек, Туркия, Малайзия, Миср, Озарбайжон каби 12 та давлатнинг вакиллари олимпиадада онлайн қатнашиб, ўз билимларини синовдан ўтказишади. Уларни халқаро миқёсдаги тажрибали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боради.

Шуниси эътиборлики, бир неча асрлар давомида аниқ ва табиий фанлар Ўзбекистон заминида кенг ривожланиб, Марказий Осиё ҳудуди дунё интеллектуал маркази бўлиб келган. Юртимиз ҳудудида юзага келган биринчи ва иккинчи Ренессанс даври бутун дунё тан оладиган машҳур даҳоларни етиштириб берди. Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Абу Али ибн Сино, Насриддин Тусий, Қозизода Румий, Жамшид Коший, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи ва шарқнинг бошқа олимлари илмий тадқиқотлари жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса бўлди. Бугунги кунда буюк аждодларимизнинг муносиб издошларини тарбиялаш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш мақсадида аниқ фанларни ёшларга ўргатиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг жорий йил 19 мартда қабул қилинган “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мактаб ўқувчилари ўртасида халқаро олимпиаданинг илк бор ташкил этилиши ҳам уларнинг физика фанига бўлган қизиқишини ва билимларини мустаҳкамламоқда. 

Анжуманда айни жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури эса барчага кўтаринки байрамона кайфият улашди.

Халқаро олимпиада 13 ноябргача давом этади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube