Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ҚУВАСОЙ ШАҲРИНИНГ ТЎРТТА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ИШИНИ ҚОНИҚАРСИЗ БАҲОЛАДИ

×

 2021-11-15 19:40:57    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қувасой шаҳрида бўлиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнлари, аввалги ташрифлар доирасида берилган топшириқлар ижроси билан танишди. Хайрулло Бозоровга вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳамроҳлик қилди. Ўрганиш натижалари шаҳарда секторлар раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволи қониқарсиз эканини, раҳбарларда масъулият, талабчанлик ва ташаббускорлик етишмаётганини кўрсатди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш, кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги қайд этилди. 

Илк манзилда Фарғона шаҳридан Қувасой шаҳрига ўтиб боришда жойлашган “Пакана” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган 11 та янги кўп қаватли уй-жойлар қурилиши кўздан кечирилди. Қурилиш ишлари бошланганига бир йил муддат ўтган бўлса-да, бирорта уй тўлиқ фойдаланишга топширилмагани вилоят ҳокими томонидан кескин танқид қилинди. Уй-жойлар қурилиши учун давлат томонидан ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга катта имтиёзлар берилаётганига қарамасдан, қурилиш ишлари жуда секин амалга оширилаётгани, шаҳар ҳокими ва унинг қурилиш соҳасига масъул ўринбосари ишларни рисоладагидек ташкил этмагани қайд этилди. Хайрулло Бозоров ўз вазифасига масъулиятсиз ёндашуви учун шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарини ишдан олиш бўйича топшириқ берди.

Вилоят ҳокими шунингдек, Қувасойдаги Сойбўйи, Пакана, Валик МФЙ ҳудудларида ташкил этилаётган кичик саноат зоналарида олиб борилаётган ишлар ҳамда жойлаштирилаётган инвестиция лойиҳалари билан ҳам танишди. Хайрулло Бозоров шаҳар секторлари раҳбарларини ҳудудда тадбиркорлар билан ишлаш даражаси қониқарсиз эканлиги, топшириқлар ижроси етарли бажарилмаганлиги учун қаттиқ огоҳлантирди. Баъзи корхоналарнинг қурилиш ва монтаж ишлари якунланганига қарамай, тадбиркорлар олдидаги баъзи объектив ва субъектив тўсиқларнинг вақтида ҳал этилмаганлиги ёки маъсулларга етказилмаганлиги сабабли корхоналар тўла қувват билан ишлай олмаётгани ёки фойдаланишга топширилмай турганлиги аниқланди. Шаҳар прокурори секторидаги биргина Пакана МФЙдаги кичик саноат зонасида ишга тушириш режалаштирилган 15 та лойиҳанинг ҳозирда атиги 3 таси амалга оширилаётгани, қолган лойиҳалар бўйича ишлар суст кетаётгани ёки амалга оширилмаётгани вилоят раҳбари томонидан салбий баҳоланди. Тадбиркорлар билан ишлаб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиб, одамлар турмуш даражасини кўтариш энг асосий вазифа эканлигини қайд этган вилоят ҳокими, энди ишлар тизимли, тартибли олиб борилмаса раҳбарларга кескин чоралар кўришини айтиб ўтди.

Ўрганиш жараёнида Қувасой шаҳрида мавжуд 22 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳам самарасиз ташкил этилгани маълум бўлди. Вилоят ҳокими шаҳардаги экин ерларини чуқур мониторинг қилиш, ерлардан самарали фойдаланишда йўл қўйилаётган камчиликларни ўрганиш ва таҳлил этиш, серҳосил қишлоқ хўжалиги экинларини тизимли жойлаштириш бўйича тезкор иш ташкил этиш юзасидан масъулларга қатъий кўрсатма ва вазифалар берди.

Хайрулло Бозоров, Қувасойда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш доирасида шаҳардаги Дўстлик МФЙда жойлашган “82 КМК” темир-бетон плиталари ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини кўздан кечирди, Бўстон МФЙда барпо этилган янги маҳалла фуқаролар йиғини биноси, Ҳамид Олимжон МФЙ ҳудудида ташкил этилган хусусий бошланғич таълим муассасаси ҳамда тил ўрганиш марказини ҳам бориб кўрди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube