Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2022 ЙИЛ УЧУН БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-11-15 19:46:10    68

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида видеоконференцалоқа шаклида вилоят маҳаллий бюджетининг 2022 йил учун бюджет лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ташкил этилди. 

Унда Молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исақов, вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этди. 

Муҳокама-семинарда “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасидан келиб чиқиб 2022 йилги бюджет-солиқ сиёсатида кўзда тутилаётган асосий ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Вилоят молия бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ғанижон Солиев Фарғона вилояти бўйича 2022 йилги маҳаллий бюджет параметрлари юзасидан ўз маърузасини ўқиб эшиттирди.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоятнинг маҳаллий бюджет даромадлари ижроси 2 трлн. 404,3 млрд. сўмни (прогноз 1 трлн. 878,3 млрд. сўм) ёки прогнозга нисбатан 128 фоизни ташкил этди. Натижада, 9 ойлик якунларига кўра, 536,7 млрд. сўм (шундан, қўшилган қиймат солиғининг 2021 йил 2-чорак прогнозидан ошириб бажарилган қисмидан 10,7 млрд. сўм) маблағ маҳаллий бюджет ихтиёрида қолдирилди.

Семинарда 2022 йил Давлат бюджетини шакллантиришда солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари, маҳаллий бюджетда назарда тутилаётган харажатлар прогнози ҳақида ҳам маълумотлар берилди. 2022 йил учун Фарғона вилояти бўйича маҳаллий бюджетнинг харажатлари 5 трлн. 533,4 млрд. сўмни (2021 йилга нисбатан 145%), тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 1 трлн. 319,8 млрд сўмни (2021 йилга нисбатан мос равишда 145%) ташкил этиши назарда тутилмоқда. 

Хусусан, харажатлар таркибида жами 599,3 млрд сўм маблағ Давлат дастурлари ва тадбирларига ажратилиши назарда тутилмоқда.

Тадбирда "Очиқ бюджет" (https://openbudget.uz/) ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида ташаббуслар молиялаштирилаётганлиги, ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилиш учун бу имкониятдан фойдаланишда депутатлар ҳам фаол бўлишлари кераклиги таъкидланди. Шунингдек, депутатлар маҳаллий бюджет ҳаражатлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан жавоблар олдилар. 

Олий Мажлисга муҳокамага киритиш учун ўз таклифларини ўртага ташладилар. Зотан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамлар ҳаётини яхшилаш бош мақсад этиб белгиланган ва бу тамойиллар бюджетни шакллантиришда ҳам бош мезон бўлиши зарур.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube