Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ РИШТОНДА ЯНГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИЛИШИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-11-16 09:44:34    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Риштон туманида бўлиб, туманда иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, янги ишлаб чиқариш лойиҳалари, қурилиш бунёдкорлик ишлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳаётга тадбиқ этилаётган янги инновацион лойиҳалар билан танишди. 

Вилоят ҳокими дастлаб, “Марказ” МФЙда қад ростлаётган кўп қаватли уйлардан иборат бўлган “Тўқимачи” мавзесида бўлди. Бугун ушбу ҳудуд чинакам бунёдкорлик майдонига айланган. “Марказ” МФЙда 18 та тўрт қаватли 3 подъездли уйлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 8 таси фойдаланишга топширилган, қолган уйларда сўнгги пардозлаш ишлари давом этмоқда. 

Вилоят ҳокими ноябрь ойи охирига қадар қурилиш ишларини сифатли якунлаб, мавзенинг тантанали очилиш тадбирини юқори кўтаринкилик билан ташкиллаш юзасидан топшириқ берди. Шунингдек, маҳаллий тадбиркорларга уйларнинг ертўла қисмларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари учун имкониятлар яратиш бўйича туман мутасаддиларига кўрсатмалар берилди.

Хайрулло Бозоров “Марказ” маҳалла фуқаролар йиғини янги биносининг очилиш тадбирида ҳам иштирок этди. Тадбиркор-қурувчи Суҳбатжон Қодиров томонидан давлат-хусусий шериклик асосида қуриб битказилган бинода маҳалла ходимларининг самарали фаолият юритишлари учун барча шароитлар яратилган.

Ушбу маҳаллада яшовчи ўнлаб ёш йигит-қизларга ўзини ўзи банд қилиши учун тикув машиналари, пайвандлаш ва дори сепиш ускуналари, велосипедлар топширилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube