Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ХУСУСИЙ СЕКТОР УЛУШИ ОШМОҚДА: ФАРҒОНА ШАҲРИДА “FENIX” ДЕБ НОМЛАНГАН МАКТАБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2021-11-16 09:47:03 181
Фарғона вилоятида нодавлат таълим муассасалари сони биттага кўпайиб, Фарғона шаҳрида “Fenix” деб номланган мактаб фойдаланишга топширилди.
Янги мактабнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, Ўзбекистон келажаги учун энг муҳим сармоя таълимга йўналтирилган инвестиция эканлигини таъкидлади. Сектор раҳбарлари билан биргаликда бу ерда яратилган шароитлар билан танишди ҳамда ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Тадбиркор Долимжон Обидов томонидан мазкур лойиҳага 2,5 миллиард сўм маблағ сарфланиб, халқаро талаблар асосидаги таълим маскани бунёд этилди. 120 ўринли мактабда айни кунларда бошланғич синф ўқувчилари кенг ва барча шароитларга эга бўлган хоналарда таълим олмоқда. Синф хоналари замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, хорижий тиллар чуқурлаштирилиб ўқитилади. Эътиборли жиҳати, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг фарзандлари бепул ўқитилади.
Айни кунларда мазкур лойиҳанинг иккинчи босқичи бошланган бўлиб, уч қаватли 280 ўринли бино қурилиши амалга оширилмоқда. Ишлар тўлиқ якунлангач, таълим масканида 400 нафар ўғил-қиз илғор таълим стандартлари асосида ўқитилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube