Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РИШТОНДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН 1100 ЎРИНЛИ ТЕКСТИЛЬ КОРХОНАСИ ЁНИДА ЗАМОНАВИЙ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИ ҚАД РОСТЛАЙДИ
2021-11-16 09:48:08 135
Кеча Риштон туманида бўлган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, М.Топволдиев маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Рус Ўзбектекс” МЧЖ хорижий корхонаси қошида ташкил этилаётган туқимачилик фабрикасининг қурилиш жараёнлари билан ҳам танишди. Жорий йилнинг июнь ойида вилоят ҳокими иштирокида мазкур корхонанинг тамал тоши қўйилганди.
1100 ишчи ўринга мўлжалланган ушбу фабрикада момиқ сочиқ, чойшаб, ип калава ишлаб чиқариш режалаштирилган. Лойиҳа қиммати 37,5 млн АҚШ долларга тенг бўлган корхона қурилиши 2021-2022 йилларга мўлжалланган. Фабрика Хитой технологиялари билан жиҳозланади.
Мазкур ҳудудда кўп қаватли уйлардан иборат замонавий “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этишга ҳам киришилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube