Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОНДА ЙИРИК ПИСТА ПЛАНТАЦИЯЛАРИ БАРПО ЭТИЛМОҚДА

×

 2021-11-16 09:55:55    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Риштон туманида тадбиркор Қодиржон Қосимов томонидан барпо этилаётган Эрон хандон пистаси плантацияси билан танишди. 

“Навбаҳор” МФЙ ҳудудида сувсиз, тошлоқ ҳудудда жойлашган мазкур плантацияда бугунги кунда 35 гектар ҳудудда писта кўчатлари ўтқазиш ишлари амалга оширилмоқда. Келгуси йилда барпо этилаётган пистазор ҳудуди 200 гектардан ошиши кўзда тутилмоқда.

Тадбиркор билан мулоқот давомида хандон пистани замонавий етиштириш технологиялари ҳамда пистазорлар барпо этиш учун лозим бўлган ер ва иқлим шароитлари, кўчат етиштиришнинг янги усуллари муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими, ташкил этилаётан пистазорларда вертикал суғориш қудуқларини (скважинани) бурғулаш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларнинг 120 миллион сўмгача бўлган қисми қисми фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан субсидия билан қоплаб берилишини маълум қилди.

Маълумки, бизда мавжуд технологиялар асосида экилган писта 11-12 йилда ҳосилга киради. Бир туп дарахтдан 200-300 грамм ҳосил олиш мумкин. Янги плантацияларни такомиллашган технология асосида барпо этиш кўзда тутилган. Яъни, кўчатхонада ўстирилган ниҳолга иккинчи йил навдор писталардан олинган куртак пайванд қилинади. Учинчи йилдан уни очиқ майдонда экиш мумкин. Ушбу технологияда экилган писта 7-8 йилда ҳосилга киради. Ҳосилдорлик эса бир тупда 40-50 килограмгача етиши мумкин.

Тумандаги Пандигон МФЙда Қодиржон Қосимов писта кўчати етиштириш билан ҳам шуғулланиб келади. Бугунги кунда пистачилик илмий маркази, лаборатория, иссиқхона, кўчат етиштиришни ўзида жамлаган “Агромактаб” ҳам ташкил этишга киришган.

Ҳозирда Риштоннинг кўплаб тадбиркорлари камҳосилли, унумсиз боғларни бузиб, ўрнига пистазор ташкил этишни бошладилар. Қодиржон Қосимов уларни ҳам кўчат билан таъминлаб, пистачиликнинг сир-асрорларини ўргатмоқда. Вилоят ҳокими ушбу ҳудуддаги “Golden walley 5” фермер хўжалиги томонидан ташкил этилаётган пистачиликни ривожлантириш лойиҳаси билан танишди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube