Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РИШТОНДА ЭЛЕКТРОСКУТЕРЛАР ВА ЮК МОТОРОЛЛЕРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА
2021-11-16 09:56:54 134
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Риштон тумани Тўраобод МФЙда фаолият юритаётган ёш тадбиркор Саидаҳмад Акбаров томонидан ташкил этилган электроскутерлар ва юк мотороллерларини йиғиш цехида бўлди.
Энергия тежамкор, хавфсиз ва экологияга зарар етказмайдиган мазкур транспорт воситаларининг таркибий қисмлари Хитойдан келтирилиб, Риштондаги “Start-Max” масъулияти чекланган жамиятида фойдаланишга тайёр ҳолда сотувга чиқарилмоқда. Корхонада маҳсулотларга талаб юқори бўлган даврда юздан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилади.
Мини, классик, хай-тек каби тўққиз хилдаги мотороллерларнинг бугун вилоят бўйича бозори чаққон. Ҳозиргача ана шундай транспорт воситаларидан 1000дан ортиқ йиғилиб, савдога чиқарилган. Нархи мотор қувватига қараб 12 миллиондан 20 миллионгача бориши мумкин.
Вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида тадбиркор, ишлаб чиқаришни кенгайтириш истагида эканини билдирди. Унга Риштон туманида ёки Фарғона шаҳрида фойдаланилмай бўш турган бино иншоотлардан жой ажратиш бўйича иш ташкил этиш юзасидан масъулларга кўрсатма берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube