Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МОСКВАДА ЎЗБЕКИСТОН – РОССИЯ ИККИНЧИ ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИК ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-11-18 09:19:09    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 ноябрь куни бошланадиган Россия Федерациясига давлат ташрифи олдидан Москвада Ўзбекистон – Россия иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров форум ишида Фарғонадан онлайн иштирок этди.

Икки мамлакат вилоятлари ҳамда республикалари раҳбарлари, вазирлари ва бошқа расмийлари иштирокида ўтказилган ушбу анжуман Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг форум иштирокчиларига видеомурожаатлари билан бошланди. Давлатимиз раҳбарининг чиқишида ҳамкорликда амалга оширилаётган муваффақиятли йирик лойиҳалар қаторида Риштон туманидаги “Рус Ўзбектекс” пахтачилик кластери томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислигида ўтказилган форумда икки мамлакат ҳудудлари ўртасида мустаҳкам ва узоқ муддатли шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати таҳлил қилинди, ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Фарғона вилоятида бугунги кунда Россия капитали иштирокида 125 та корхона фаолият олиб бормоқда. Сўнгги тўрт йил ичида бундай корхоналар сони 2,5 баробарга ошганини қайд этиш лозим. Вилоятимизнинг Россия Федерацияси билан ўзаро савдо айланмаси жорий йилнинг ўтган ўн ойида 338,7 миллион долларни ташкил этди. Бу борада ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 132 фоиз ўсиш қайд этилди. 2021 йил январь-октябрь ойларида Россияга вилоятимиз саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми эса 193,7 миллион долларга тенг бўлди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube