Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН ФАРҒОНАДА КАТТА ТАНТАНА ҚИЛИНДИ

×

 2021-11-18 19:34:00    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Дунё узра мустақил Ўзбекистоннинг байроғи ҳилпирай бошлаганига 30 йил тўлди. Байроғимиз халқаро майдонда мамлакатимизнинг куч-қудрати, мустақиллигимизнинг жаҳон аро ифодаси рамзи бўлиб хизмат қилмоқда.

Давлатимиз байроғи – ўтмиш, бугун ва келажагимизнинг ёрқин тимсолидир. Байроқда руҳиятимиз, меҳр-муҳаббатимиз, ғурур ва ифтихоримиз, Ватанга, халққа, порлоқ келажакка комил ишончимиз мужассамдир. Ўзбекистонимиз байроғи ҳам юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ва элатларни ягона мақсад ва ғоя остида бирлаштирувчи муқаддас қадрият, миллатлараро тотувлик белгисидир.

Шу муносабат билан вилоятимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносиб равишда нишонланди. Фарғона шаҳридаги кўп тармоқли “Само” спорт мажмуасида байрамнинг расмий қисми бўлиб ўтди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов кириш сўзи билан очиб берди, ҳоким ўринбосари ўз сўзида Байроқ халқнинг буюк қадриятларидан, унинг ўзлигини ифодаловчи юксак хусусиятларидан бири эканига тўхталиб, давлатчилигимиз тарихининг барча даврларида байроқ озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганига алоҳида урғу берди.

Ҳарбий муассасалар, маданият ва санъат вакиллари иштирокидаги мусиқий бадиий-композицион чиқишлар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube