Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ОХУНЖОН ҲАКИМОВНИ ЁД ЭТИБ

×

 2021-11-24 16:54:19    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада таниқли журналист, Ўзбекистон халқ шоири марҳум Охунжон Ҳакимовнинг хотира кечаси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Фарғона заминидан етишиб чиққан улуғ сўз санъаткорлари яратган дурдона асарлар бугун халқимизнинг ижодий мулкига айланиб, маънавиятимизни юксалтириш, ёшларни баркамол руҳда тарбиялашга хизмат қилаётгани таъкидланди.

Хотира кечасини вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов очиб берди. Ўзбекистон Қаҳрамони, адабиётшунос олим Иброҳим Ғофуров, «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири Салим Ашур ва бошқалар Охунжон Ҳакимовнинг ибратли ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида сўз юритишди.

Ўзбекистон халқ шоири 1934 йилда Фарғона туманининг Лоғон қишлоғида таваллуд топган. Умрини журналистика соҳасига бағишлади. Узоқ йиллар вилоят «Коммуна» («Фарғона ҳақиқати»), «Совет Ўзбекистони» («Ўзбекистон овози») республика газеталарида ишлаб, очерк ва лавҳалари, репортаж ва фельетонлари, суҳбат ва мақолалари билан газетхонлар ҳурмат-эътиборини қозонди, кўплаб шогирдларни тарбиялади. Назм ва наср бўстонида қалам тебратиб, халқ мулкига айланиб қолган бадиий асарлар яратди. Илк шеърлар тўплами – «Илҳом водийси» уни янада юксак ижодий парвозга чорлади.

Унинг «Достонлар» (1970), «Қўлларим кўксимда» (1976), «Тафаккур боқий» (1982), «Ватан қасидаси» (1984), «Ўшал кун келур» (1990), «Кўзларингни ўзи қаро» (1992), «Қизлар ҳаёл сурсалар» (1995), «Муҳаббатни кўзлардан изланг» (1996), «Малаклар сурати» (2004), «Дунё, дунё…” (2005), «Олам ғалат, одам ғалат» (2009), «Кўксингизда яшасам дейман» (2010), «Дардингизга малҳам бор» (2010), «Уйингизга совчи боради» (2013), «Бир диёр бор» (2013) шеърий тўпламлари нашр этилган.

Охунжон Ҳакимов қўшиқнавис шоир сифатида ҳам ҳурмат эҳтиромга сазовор бўлди. Унинг юзлаб шеър ва ғазаллари қўшиқларга айланди. Бир туркум шеърлари инглиз тилига ўгирилиб машҳур хонандалар ижросида дунёнинг кўпгина мамлакат халқига тортиқ қилинди.

Истиқлол йилларида унинг ўндан зиёд шеърий ва насрий китоблари нашр этилди. Замонавий мавзуларда ўнга яқин пьесалари дунёга келди. «Шарқ» нашриётида адибнинг бир неча сайланмалар ва уч томлик танланган асарлари нашр этилди. Булар адибнинг «Кўксингизда яшасам дейман», «Бир диёр бор», «Ғалати дунё» китобларидир. Охунжон Ҳакимов драматургия жанрида ҳам томошабинлар учун манзур саҳна асарлари яратди. Бу асарлар орасида «Бу чоллар ёмон чоллар», «Тикон супурги», «Бақироқ туянинг тушлари», «Ҳайдар хўроз» сингари саҳна асарлари кўп сонли томошабинлар ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Унинг қаламига мансуб айрим комедиялар баъзи хорижий мамлакатлар театрлари томонидан ҳам муваффақиятли саҳналаштирилди.  

Охунжон Ҳакимовнинг ватанимиз олдидаги буюк хизматлари истиқлол йилларида муносиб тақдирланди. У «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан мукофотланди. 2006 йилда «Ўзбекистон халқ шоири» фахрий унвони берилди.

– Охунжон ака жуда синчков инсон эди, – дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров. – У ҳар бир одамнинг қимматли томонини ўзи учун кашф қилиб борарди. Аслида ижодкорнинг хусусияти шунда. Бу эса янги қиёфада шеъри, ҳикояси, қўйингки, ҳар бир асарида намоён бўларди. Охунжон ака доимо ҳаёт ва одамлар ичида бўлиб, ранг-баранг одамлар билан мулоқот қиларди. Бунинг натижасида унинг ижодий маҳорати ошиб борди, янги, халқчил асарлар дунёга келди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube