Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РОССИЯНИНГ МАХСУС КИЙИМЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ЙИРИК “БРИГАДИР” КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ БАРПО ЭТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2021-11-25 19:38:28    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Россиянинг Красноярск ўлкасида фаолият олиб борувчи махсус иш кийимлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик “Бригадир” компанияси раҳбари Александр Морозевични қабул қилди.

Россиялик ишбилармон турли корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари учун сифатли ва арзон махсус кийимларни ишлаб чиқариш бўйича кўп йиллик тажрибага эга эканлигини, бугунги кунда маҳсулотга бўлган талаб юқорилигини инобатга олган ҳолда ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш мақсадида Фарғонада ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш истаги борлигини маълум қилди.

Тадбиркорга Фарғонада инвесторларга яратилаётган имкониятлар, вилоятимизда ишлаб турган қўшма текстил корхоналари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, энг замонавий ускуналарни олиб келиб, уларни жойлаштириш тартиблари тушунтирилди.

“Бригадир” компанияси раҳбари Александр Морозевич Фарғонада ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотлар тайёр кийим ҳолатида экспорт қилинишини қайд этди.

Россиялик ишбилармон вилоятдаги мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишгач, корхонани ишга тушириш жараёнлари борасида музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube