Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ДОИРАСИДА ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ПАСТ ҲОСИЛЛИ ПАХТА ВА ҒАЛЛАДАН ҚИСҚАРТИРИЛГАН ЭКИН МАЙДОНЛАРИДА МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИК ВА УЗУМЧИЛИКДА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

×

 2021-11-27 18:24:01    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.

Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, Вазирлар Маҳкамаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири Тоҳиржон Рапиқов иштирок этдилар.

Соҳага алоқадор бошқарма ва ташкилотлар бошлиқлари, секторлар ва мева-сабзавотчилик кластерлари раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирокида ташкил этилган семинарда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида шу йилнинг 24 ноябрь куни мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросига эътибор қаратилди.

2021 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорда келгуси йили пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар ер аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилиши белгиланди.

Бу майдонлар очиқ электрон танлов ўтказиш орқали, 10 сотихдан 1 гектаргача ўлчамда, 10 йил муддатга ижарага берилади. Бунда яратиладиган иш ўрни ва деҳқончилик тажрибаси асосий мезон бўлиб, эҳтиёжманд аҳолига алоҳида эътибор қаратилади.

Бугунги семинарда қисқартириладиган экин майдонларининг лотларга ажратилиб, бир ой ичида очиқ электрон танловга қўйилишини ташкил этиш тартиблари ҳам батафсил очиқланди. 

Ҳисоб-китобларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хомашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш ҳамда ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имкониятлар яратилмоқда.

Ўқув-семинарида ана шундай имкониятлардан белгиланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида фойдаланиш тартиблари Қўштепа тумани мисолида атрофлича тушунтирилди. Олдинда турган чора-тадбирлар келишиб олинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube