Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


3 СОТИХ ЛИМОНАРИЙДАН 68 МИЛЛИОН СЎМ ДАРОМАД: БАҒДОД ТУМАНИДАГИ ТОШЛОҚ ЕРЛАРДА ЛИМОН ЕТИШТИРАЁТГАН ДАШТ МАҲАЛЛАСИДА ЛИМОНАРИЙЛАР СОНИ 600 ТАГА ЕТДИ

×

 2021-12-01 19:18:22    277

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Бағдод туманида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида тумандаги Дашт МФЙ ҳудудида аҳоли хонадонлари лимон етиштириш жараёнларини кўздан кечирди.

Туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган ушбу маҳаллада 1000 дан ортиқроқ хонадон мавжуд бўлиб, аҳоли томорқалари тошлоқ ерлардан иборат. Шунингдек, суғориш билан ҳам муаммолар мавжуд бўлиб, суғориш каналларидан анча юқорида жойлашган маҳаллада вертикал суғориш қудуқларидан (скважина) сув чиқариш орқали деҳқончилик қилинади. Бироқ меҳнаткаш маҳалла аҳли лимон етиштириш ҳадисини олиб, тошлоқ ерларда лимондан катта ҳосил олишга эришмоқда.

Ҳозирги кунда маҳалла хонадонларида “котлован” усулида барпо этилган лимонарийлар сони 583 тага етди. Бундан иссиқхоналарга ҳеч қанақа кўмир, газнинг кераги йўқ бўлиб, хона ҳарорати табиий ҳолатда таъминланади, қолаверса лимоннинг совуққа чидамли навлари етиштирилади. Яқин йилларда маҳаллада лимонарий ташкил этилмаган хонадон қолмайди. Бу борада маҳалла аҳли ҳамда сектор вакиллари биргаликда мақсадли иш ташкил этишмоқда.

Вилоят ҳокими лимон етиштираётган хонадонларда бўлиб, аҳоли билан лимончилик борасида мулоқот қилди. Хонадонлардаги 3-5 сотихли мўъжаз лимонарийлар ҳамда тадбиркорлар томонидан барпо этилган катта иссиқхоналарнинг барида лимонларнинг мўл ҳосилига гувоҳ бўлинди. 

Маҳаллада яшовчи Хасанбой Эргашев аввал ички ишлар профилактика инспектори бўлиб фаолият олиб борган. Нафақага чиққач, хонадонида 3 сотихли иссиқхона ташкил этиб, лимон етиштиришга бошлаган. Вилоят ҳокими билан суҳбатда Хасанбой Эргашев бу йилнинг ўзида ушбу лимонарийдан олинган даромад 68 миллион сўм бўлганини қайд этди.

Қолган хонадонларда ҳам шу атрофда даромад манбаси шаклланган. Бир сотих майдонда тўла ҳосилга кирган лимонарийдан, яхши парваришланса йиллик 1,5 тоннагача ҳосил олиш мумкин. 

Вилоят ҳокими ушбу маҳаллага суғориш тизимини яхшилаш учун 4 та янги скважина қазиб берилишини маълум қилди. Бурғулаш харажатлари учун давлат томонидан субсидия маблағлари ажратилади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube