Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 207 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОНДА ТУМАН МАРКАЗИДАН 14 КМ УЗОҚЛИКДАГИ 35-СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИНИНГ ҚЎШИМЧА БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2021-12-01 19:44:33    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Ёзёвон туманида бўлиб, ҳудуддаги янги ишлаб чиқариш лойиҳалари, барпо этилган ижтимоий объектлар, кичик саноат зоналаридаги мавжуд ҳолатлар билан танишди.

Дастлаб “Мустаҳкам дўстлик” МФЙ ҳудудидаги 35-сонли умумтаълим мактабининг туман прокурори ташаббуси натижасида ҳашар йўли билан қурилган қўшимча биноларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда қатнашган вилоят раҳбари янги бинони фойдаланишга топширилиши муносабати билан мактаб жамоасини, қишлоқ аҳлини муборакбод этди.

Аввалги ўқув биноси атиги 80 ўринли бўлиб, дарс машғулотлари икки сменада ташкил этилганди. Жорий йилнинг май ойида қурилиши бошланган ва 6 ойда барпо этилган 160 ўринли қўшимча бино фойдаланишга топширилиши натижасида дарслар бир сменада олиб бориладиган бўлди. Мактабда 192 нафар ўқувчига 24 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда. Эътиборлиси, мактаб қурилишига қарийб 1,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган бўлсада, унинг фақат 170 млн. сўми маҳаллий бюджетдан, қолгани эса тадбиркорларнинг ва маҳалла аҳлининг ҳомийлик маблағлари асосида амалга оширилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туман марказидан 13-14 км узоқликда жойлашган ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи оилалар фарзандлари қулай шарт-шароитларга эга бўлганлигини қайд этиб, қурилиш ишларига бош-қош бўлган барчага миннатдорчилик билдирди. 

“Ҳаракат қилса, интилса, ҳамма нарсага эришса бўлади. Яқинда Президентимиз, сўнгги 5 йилдаги ютуқларимиз, эришган натижаларимиз ортидан халқимизда “Қилса бўлар экан-ку!” деган ибора пайдо бўлганини айтиб ўтдилар. Ҳақиқатдан ҳам, мана, Ёзёвонда ҳам қилса бўлар экан-ку”, - деди вилоят раҳбари.

Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар бино ичида яратилган қулайликлар билан танишдилар. 9 та синф хонаси, ўқитувчилар хонаси ҳамда компьютер синфи замонавий мебель ва зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланган.

Шу куни меҳмонлар иштирокида мактаб ҳовлисида республикамизда давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари ҳам экилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube