Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 78 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОНДА ЯНГИ БАРПО ЭТИЛГАН ЁШЛАР МЕҲНАТ ГУЗАРИДА ИХТИРОЧИ ТАЛАБА ВИЛОЯТ ҲОКИМИГА ТРАНСФОРМАТОРЛАРНИ ЁНҒИН ВА ПОРТЛАШДАН ҲИМОЯЛАШ ҚУРИЛМАСИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

×

 2021-12-01 19:45:55    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманидаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида тумандаги Тошҳовуз маҳалласи ҳудудида барпо этилган Ёшлар меҳнат гузарини бориб кўрди.

Тадбиркор Абдубанноб Каттабеков ташаббуси билан бунёд этилган Ёшлар меҳнат гузари нафақат аҳолининг мароқли дам олиши учун, балки маҳалладаги ишсизлик муаммоси ечимида ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Имтиёзли банк кредити ҳамда тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан жами 2,5 млрд. сўм эвазига қад ростлаган мажмуада китоб дўкони, чевархона, сартарошхона, озиқ-овқат дўкони ҳамда 25 нафар болажонларни мактабга тайёрлов курслари фаолияти йўлга қўйилди. Натижада 25 та янги иш ўрни яратилди.

Вилоят раҳбари мажмуа билан яқиндан танишар экан, китоб дўконида китобхонлар қамровини ошириш, китоблар сонини кўпайтириш, 200 ўринга мўлжалланган маданият бўлими ўрнида ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиқиб, боғча ташкил этиш таклифини берди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиали 4-босқич талабаси, ёзёвонлик Шавкат Худойбердиев шу ерда вилоят раҳбарига ўз ихтиросини, яъни устозлари кўмагида яратган трансформаторларни ёнғин ва портлашдан ҳимоялаш қурилмасини намойиш этди. Ушбу қурилма ва унинг афзалликлари вилоят ҳокимининг эътиборини тортди. Шавкатжон ушбу қурилмани ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бўш бино ҳамда моддий кўмак масаласида вилоят ҳокимига қилган мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Тадбирлар залида эса тумандаги ёшлар дафтарига киритилган, ҳозирда талаба бўлган 30 нафар ёшларнинг олий таълим учун тўлов-контрактининг 50 фоиз қисмини тўлаб берилганлигини тасдиқловчи махсус сертификатлар топширилди. Натижада туман бўйича шу кунга қадар тўлов контракти амалга оширилган талабалар сони жами 104 нафарга етди ва умумий ҳисобда 407 млн. 350 минг сўм миқдорида контракт тўловлари қоплаб берилди. 

Шу куни вилоят ҳокими Ёшлар меҳнат гузарида ёзёвонлик курашчи, яқинда Россияда бўлиб ўтган белбоғли кураш бўйича 19-жаҳон чемпионатидан бронза медали билан қайтган Манзура Мўйдиновани никоҳ тўйи муносабати билан табриклади. Келин-куёвларга ўз самимий тилакларини билдирди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube