
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БУВАЙДАДА ХИТОЙЛИК ТАДБИРКОРЛАР ПЛАСТИК ЧИҚИНДИЛАРДАН ПОЛИЭСТЕР ВА СИНТЕПОН ИШЛАБ ЧИҚАРИШМОҚДА

2021-12-03 18:01:28 310
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Бувайда тумани Қоратепа МФЙ ҳудудида бўш турган бино-иншоотда хитойлик тадбиркорлар томонидан ташкил этилган Lanmei корхонаси фаолияти билан танишди.
Жорий йил баҳорда фаолият бошлаган ушбу корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, бунинг 2 миллион доллари тўғридан тўғри хорижий инвестицияни ташкил этади.
Йиллик 1500 тонна пластик чиқиндиларни – “баклашкалар”ни қайта ишлаб, полиэстер ва синтепон ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ушбу корхонада 100 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган. Ўтган қисқа вақт мобайнида бир миллион долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинди.
Ҳозирда корхонада ишлаб чиқарилаётган полиэстер ва синтепондан кўрпа, курткалар каби тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш линияси ташкил этиш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Қиймати 14 миллиард сўмни ташкил этадиган ушбу иккинчи босқич лойиҳаси амалга оширилиши натижаси йиллик 10 миллион доллардан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 80 та қўшимча иш ўрни яратилади.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube