
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БУВАЙДА ТУМАНИДАГИ “ПАРДУС ГЛОБАЛ ТЕКСТИЛ” КОРХОНАСИДА КАЛАВА ИПДАН ТАЙЁР МАҲСУЛОТГАЧА БЎЛГАН ТИЗИМ ЯРАТИЛМОҚДА

2021-12-03 18:02:59 347
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Бувайда туманидаги ўрганишлар жараёнида “Пардус глобал текстил” корхонаси фаолияти билан танишди.
Йиллик 4 минг тонна калава ип ва 750 тонна момиқ сочиқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу корхонада 500 дан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда.
Европанинг замонавий дастгоҳлари билан жиҳозланган корхонанинг маҳсулотларига хорижда катта талаб бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида 6 миллион долларлик экспорт амалга оширилди.
Ҳозирда корхонада қўшимча тўқув линияси ҳамда матоларни бўяш цехини ишга тушириш бўйича иш олиб борилмоқда. Натижада корхона ўзи ишлаб чиқараётган калава ип маҳсулотларини тўла қайта ишлаб, тайёр маҳсулотни сотувга йўналтириш имкониятига эришади.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube