
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БУВАЙДА ТУМАНИДАГИ ҲУНАРМАНДЛАР МАРКАЗИ ҲАМДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

2021-12-03 18:05:21 325
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Бувайда туманидаги ўрганишлар жараёнида яқинда қуриб фойдаланишга топширилган Ҳунармандлар маркази ҳамда кичик саноат зоналари фаолияти билан танишди.
Ҳунармандлар марказида “Бувайда сумкалар” МЧЖ томонидан хотин-қизларга адрас тўқиш, гилам тўқиш сирларини ўргатиш бўйича иш ташкил этилган. Шу билан бирга замонавий сумкалар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Натижада 100 дан зиёд иш ўрни яратилган.
Ҳунармандлар марказига туташ ҳудудда 1,2 гектар майдонда жойлашган “Янгиқўрғон” кичик саноат зонасида инвестицион лойиҳаларни жойлаштириш ҳамда уларни амалга оширилишига кўмаклашиш борасида етарли даражада иш ташкил этилмагани вилоят ҳокими томонидан танқид қилинди. Сектор раҳбарларига кичик саноат зонасида жойлаштирилиши белгиланган 9 та лойиҳани амалга оширилишини тезлаштириш бўйича топшириқ берилди. Ушбу топшириқ назорати вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонаси раҳбарига юклатилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube