Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БАРПО ЭТИЛГАН ГИДРОПОНИКА УСУЛИДАГИ ИССИҚХОНА ВА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН БОШҚА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-12-03 18:08:21    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоят секторлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Қўштепа туманида бўлиб, туман маҳаллаларида олиб борилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш тадбирлари, иш ўринлари яратилаётган янги корхоналар фаолияти, муҳим қарорлар ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар борасида ўрганиш олиб борди.

Вилоят ҳокими дастлаб “Хумдон” маҳалласида жойлашган “Zero fax” МЖЧга қарашли замонавий гидропоника усулидаги иссиқхонани кўздан кечирди. Тадбиркор Улуғбек Раҳимжонов ташаббуси билан 1 гектар майдонда барпо этилган иссиқхонада пушти помидор етиштирилмоқда. Декабрь ойи охири январь ойи бошида помидор ҳосили йиғиб олинади. Келгуси йил бошида 40 тонна помидор ҳосили йиғиб олиш режалаштирилган бўлиб, маҳсулотлар қўшни Қирғизистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилган. 

Иссиқхона лойиҳасининг умумий қиймати 600 минг АҚШ долларига тенг. Шундан 150 минг доллари тадбиркор ҳиссасига, қолган сумма хорижий кредит ҳисобига тўғри келади. Лойиҳа қуввати 50 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш имкониятига эга объектда ўнлаб янги иш ўрни яратилди. Вилоят раҳбари гидропоника усулидаги иссиқхона имкониятларини янада кенгайтириш масаласида ўз таклифларини берди.

Шу жойда "Target max" МЧЖ томонидан шуруп ва саморез ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши жараёнлари ҳам кўздан кечирилди. 80 сотих майдонда барпо этилаётган лойиҳани амалга ошириш учун 22 млрд. сўм маблағ сарфланмоқда. Лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 45 та янги иш ўрни яратилади. Ҳозирда ушбу корхона ишлаб чиқариш биноси қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда, офис биноси қуриб битказилиб, бинонинг ички қисмини пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

Вилоят раҳбари “Истиқбол” кичик саноат зонасида жойлашган яна бир лойиҳа – “Turon Umar Teks” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган тўқувчилик ва тикувчилик фаолиятини ташкил этиш лойиҳасининг бориши билан танишди. 700 минг АҚШ доллари қийматига эга лойиҳанинг 350 минг АҚШ доллари тадбиркорнинг ўз маблағи бўлса, қолган қисми банк кредитидан иборат. Йиллик 8,7 млрд. сўмлик сочиқ ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳа фойдаланишга топширилса, 50 нафар қўштепаликлар учун янги иш ўринлари яратилади. Мазкур ишлаб чиқариш корхонасини 2022 йилнинг апрель ойида ишга туширилиши режалаштирилган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube