Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎШТЕПАДАГИ “ЙЎЛДОШОБОД” КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ТУМАНДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ДАРОМАДЛАРИНИ ОШИРИШДА АСОСИЙ ОМИЛЛАРДАН БИРИГА АЙЛАНАДИ

×

 2021-12-03 18:20:44    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги иш ўринларини яратиш ва ишлаб чиқаришда рақобат муҳитини мустаҳкамлашда кичик саноат зоналари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Хусусан, Қўштепа тумани Сармозор МФЙ ҳудудидаги “Йўлдошобод” КСЗси учун 2019 йилда 1,29 гектар ер майдони ажратилган. Ҳозиргача 6 та лойиҳа амалга оширилиб, 170 та янги иш ўринлари яратилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тумандаги ўрганишлар чоғида ушбу кичик саноат зонасида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди. “Кимётаъмир қурилиш” корхонасида ишлаб чиқарилаётган пойабзал маҳсулотлари сифати яхши эканлигига эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, тадбиркорга маҳсулотларни экспортга йўналтириш, мавжуд иш ўринларини янада кўпайтириш юзасидан тавсия берди. Тадбиркор Акмалхон Солиев эса "Grand militariy" МЧЖ томонидан ташкил этилган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳақида маълумот берди.

Вилоят раҳбари “Асл духоба бахмал” МЧЖга қарашли баҳмал ишлаб чиқариш корхонасини, темир маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш корхонасини ва яна бир қатор инвестиция лойиҳалари асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш объектларини кўздан кечирди. 

Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, корхоналар фаолиятини янада кенгайтириш, тайёрланаётган маҳсулотларни экспорт қилиб, иш ўринларини кўпайтириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube