Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-12-07 23:14:08    58

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят тадбиркорларининг ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишга кўмаклашиш, муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида навбатдаги ҳафталик Тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда 50 нафардан зиёд ишбилармонлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги фуқаролар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашевга ўз масалалари бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатчилар ишлаб чиқариш фаолиятларини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, банк кредити олишга кўмаклашиш каби масалалар билан бир қаторда давлат биноларидан имтиёзли фойдаланиш учун ижара шартномасини тузиш, аукционда ютиб олинган ер майдонидаги ноқонуний қурилган объектни бузиб ташланишини таъминлаб бериш, тадбиркорлик учун олинган ернинг кадастр ҳужжатларини тайёрлашга, қишлоқ хўжалиги экспортидан келиб чиққан дебитор қарздорликни сўндиришга ёрдам бериш каби турли ҳолатларда амалий ёрдам сўрадилар. Шунингдек вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларида жорий қилинаётган “аутсорсинг” ёки “кейтеринг” тизимларида иштирок этиш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Ҳар бир мурожаат, таклиф ва ташаббус диққат билан эшитилиб, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube