Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 154 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДАНҒАРА ТУМАНИДА ТАДБИРКОР МАҲАЛЛАГА МФЙ БИНОСИ, БОҒЧА ВА ТИКУВЧИЛИК КОРХОНАСИ ҚУРИБ БЕРДИ

×

 2021-12-07 23:18:35    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманида бўлиб, Қияли МФЙда тадбиркор Дилшода Усмонова ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик тамойили асосида қуриб битказилган МФЙ биноси, янги замонавий мактабгача таълим ташкилоти ҳамда эркаклар кўйлагини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. 

Ушбу қурилишлар учун жами 5,5 миллиарддан зиёд маблағ сарфланган бўлиб, эндиликда 3200 дан зиёд аҳолиси бўлган маҳаллага қатор қулайликлар яратилди. 

Жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилган Қияли маҳалла идорасида барча шароитлар яратилган бўлиб, маҳалла раиси, котиб, маслаҳатчилар, профилактика инспектори, шунингдек янги жорий этилаётган ҳокимнинг маҳалла бўйича ёрдамчиси учун алоҳида хоналар ажратилган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шу жойда маҳалла раиси, профилактика инспектори, янги жорий этилган ҳокимнинг маҳалла бўйича ёрдамчиси билан суҳбатлашди. Профилактика инспектори маҳалла ҳудудида амалга оширилаётган ишлар, жиноятчиликни олдини олиш бўйича белгилаб олинган вазифалар хусусида маълумот берди. 

Шундан сўнг меҳмонлар эркаклар кўйлагини ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини кўздан кечирдилар. Қарийб 500 миллион сўмлик тикувчилик дастгоҳлари келтирилган ишлаб чиқариш маркази 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 50 нафар маҳаллий хотин-қизлар иш билан банд. 

Корхона ёнида 120 ўринга мослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ҳам бўлиб, ишчи-ходимлар фарзандлари ва маҳалла болажонларининг яхши таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Вилоят ҳокими ҳар бир объект билан яқиндан танишиб, сифат ва самарадорлик бош мақсад бўлиши кераклигини яна бир бор таъкидлади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube